Ҳаммамизга маълумки қиш фасли келиши билан электр ва газ етишмовчилиги айрим ҳолларда авариялар боис узулишлар бўлиб туради.Бу эса халқнинг эътирозларига сабаб бўлади.Халқимизнинг бу юзадан билдираётган эътироз ва шикоятларини жойида ўрганиб тезда ҳал қилиш, уларни рози қилиш бугунги кундаги долзарб масалалардан биридир.
“Ҳудудий электр тармоқлари” Хоразм вилояти ҳудудий филиалига аҳоли томонидан йўлланган мурожаатларга эътибор қаратиш ва бу муаммоларни ечиш борасида ижобий ишлар қилинмоқда. Мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилиб филиалнинг матбуот хизмати орқали телеграм каналларига жойлаб борилмоқда.
Жумладан Боғот туманидаги ”Навбҳор”маҳалласида 1150 хонадон бўлиб шу яқин йилларгача у ерда электр таъминоти бўйича тақчиллик кузатилмаган. Аммо маҳаллада янги хонадонлар қурилиши ва аҳоли сонининг ортиши муносабати билан электр энергияга бўлган талаб ортган. Аҳоли мурожаатлар асосида “Ҳудудий электр тармоқлари” Хоразм вилояти ҳудудий филиали томонидан истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида янгидан трансфарматор пункти ҳамда 10, kVli va 0,4 kVli электрузатиш тармоғи қурилди.
Ижтимоий тармоқларда фуқаро М.Р. “Менга нисбатан ассосиз қўйилган жарима масаласида такрор мурожаат қиляпман…” сарлавҳали мурожаати “Ҳудудий электр тармоқлари” AЖ Хоразм ҳудудий филиалининг, Ўзенергоинспексия Хоразм вилояти ҳудудий бўлимининг ва Ҳазорасп туман ҳокимлигининг мутахассислари томонидан ишчи гуруҳ тузиб ўрганилганда фуқаро М. Р.нинг яшаш хонадонига 10.04.2021 йилда Ҳазорасп туман электр таъминотининг мутахассислари томонидан эски электр ҳисоблагич ўрнига янги русумдаги электр ҳисоблагич ўрнатилган. Эски ҳисоблагичдаги 2.433.140 (икки миллион тўрт юз ўттиз уч минг бир юз қирқ) сўм қарздорлиги янги русумдаги электр ҳисоблагичига ўтказилганлиги сабабли амалдаги тартиб бўйича AСКУЕ тизими инсон омилисиз автоматик равишда истеъмолчини электр таъминотидан ажратган. Кейинчалик истеъмолчи ўзбошимчалик билан уланиш схемасини ўзгартирган ҳолда ноқонуний равишда электр энергиясидан фойдаланган. Ушбу ҳолат Ҳазорасп туман электр таъминотининг мутахассисалари томонидан аниқланиб 2023 йил 30 март куни электр ҳисоблагич схемаси бузилганлиги тўғрисида ва электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган. Ушбу далолатномага асосан 3.105.217 (уч миллион бир юз беш минг икки юз ўн етти) сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган. Хозирги кунда истеъмолчининг электр энергиясига бўлган асосий қарздорлиги 1,413,678 (бир миллион тўрт юз ўн уч минг олти юз етмиш саккиз) сўм бўлиб, жами 4,518,895 (тўрт миллион беш юз ўн саккиз минг саккиз юз тўқсон беш) сўм қарздорлик сабабли электр энергиясидан ажратилган.
Бу ҳақда истеъмолчига тўлик тушунарли маълумотлар берилди. Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимовнинг 2023 йил 6 май куни Хонқа тумани Дурвадик МФЙдаги сайёр қабулида Янгиариқ тумани Огаҳий МФЙ Ўзбекистон кўчаси 4- уйда яшовчи фуқаро Шавкат Қўшақов томонидан маҳаллада электр энергиясига бўлган талаб ошаётганлигини билдириб қўшимча равишда трансформатор пункти ўрнатилишида амалий ёрдам беришни сўраган. Ушбу масала бўйича “Ҳудудий электр тармоқлари” AЖ Хоразм ҳудудий филиали директори С.М.Берегин томонидан жойига чиққан ҳолда фуқаро Шавкат Қўшақов иштирокида ўрганиш ўтказилди. Ўтказилган ўрганишлар натижасида ҳақиқатдан ҳам Огаҳий МФЙ ҳудудида аҳоли хонадонларини янгидан қурилиши натижасида ва электр энергиясига бўлган талаби ошганлиги сабабли электр энергиясининг кучланиши пасайиши кузатилган. Ушбу ҳолатни зудлик билан бартараф қилиш мақсадида мутахассислар ва махсус техника ажратилган ҳолда филиалнинг ички имкониятидан келиб чиқиб қўшимча равишда битта 160 кВAлик янги трансформатор пункти қуриб маҳалладаги электр таъминоти яхшиланди.
Болтабой Матқурбонов,”O’zbekiston bunyodkori”muxbiri.