Ҳар-бир мурожаат назоратда
Ҳар-бир мурожаат назоратда

Ҳар-бир мурожаат назоратда

177 marta ko'rildi

  Ўзбекистон  Республикаси Президентининг Қўшкўпир туманидаги Халқ қабулхонасига “Ёшлик” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Атаев томонидан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 апрелдаги ПК121 сонли  қарори бўйича имтиёзли кредит олиб мева сабзавот махсулотларини сақлаш учун музлатгич биносини қуриш учун  Қўшкўпир туман Агра банкдан 500 млн кредит олиш учун  хужжат топширган, лекин  банк томонидан кредит берилмаётганидан норози бўлиб қилган мурожаати ижроси назоратга олиниб Хоразм вилояти “Агробанк”га юборилиб, мурожаати ижобий ҳал қилиниб 495 млн 600 минг сўм кредит ажратилиб берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қўшкўпир туманидаги Халқ қабулхонасига ”Тараққиёт” маҳалласида яшовчи И.Қурбонбоева турмуш ўртоғи Алланазаров Азизбек 2004-2013 йилларда Тошкент шаҳрида жойлашган 38630-сонли харбий қисмда хизмат қилганлиги, турмуш ўртоғи 2023  йил 25 январь куни вафот қилганлиги, ҳозирда ўзи якка ёлғиз бир нафар фарзандини тарбиялаётганлиги, турмуш ўртоғини харбий қисмда ишлаган даврда олган иш ҳақлари тўғрисида маълумот олишда амалий ёрдам сўраб 2023 йил февраль ойида туман мудофаа бўлимига мурожаат қилганлиги орадан 1 йилдан ортиқ вақт ўтишига қарамасадан натижа йўқлиги, турмуш ўртоғи Алланазаров Азизбек 2004-2013 йилларда Тошкент шаҳрида жойлашган 38630-сонли харбий қисмдан маълумотнома олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ижроси назоратга олинди. Хат 38630-сонли ҳарбий қисмга юборилиб  иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар олиб берилиши натижасида И.Қурбонбоеванинг боқувчисини йўқотганлик нафақа пули 571000 сўмдан 1413000 сўмга оширилди.

 Бахтиёр  МАТНАЗАРОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Қўшкўпир туманидаги Халқ қабулхонаси мудири.        

 

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan