Филлоксера
       Филлоксера

       Филлоксера

22 marta ko'rildi

Ҳозирги кунда бутун жаҳонда узум ва ундан тайерланган маҳсулотларга  бўлган талаб кундан-кунга ортиб бормокда. Жумладан, аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш мақсадида Республикамизда ҳам мавжуд токзорларни реканструкция қилиш ва янгидан токзорларни барпо қилишга катта эътибор қаратилган. республикамизда аввалдан узумнинг Кишмиш, Чиллаки, Хусайини, Қирмизи,Чарос,Тоифи,Сояки,Султоний,Хилолий каби 500 дан ортиқ навлари етиштирилади. Узумдан тайёрланган майиз, шиннилар ва мусалласларимизни чет давлатларда хам севиб истеъмол қилинади.

Кўпгина давлатларда интродукция килиш оркали токнинг турли хил навларини иқлимлаштириш амалга оширилган. Лекин бунинг салбий жиҳатлари кейинчалик юзага чиқа бошлаган. Жумладан,1858-1862 йилларда Англияга токнинг оидиум касаллигига чидамли навларини АҚШ штатларидан олиб келтириш билан токнинг хавфли кушандаси ток филлоксераси кириб келган ва 20-30 йил ичида Европанинг деярли барча давлатларига тарқалган.

Филлоксеранинг ватани Шимолий Америка бўлиб биринчи маротаба1854 йилда ёввойи токларда аниқланган. Манбаларда келтирилишича  ҳозирда филлоксера билан дунёнинг 60 дан ортиқ давлатида етиштирилаётган узумлар  зарарланган бўлиб, Европада 30 та, Осиёда 11 та, Африкада 5 та, Шимолий Америкада 4 та, Жанубий Америкада 7 та ва Австралия   давлатларида қайд килинган.

Филлоксера сурувчи, тенгқанотлилар туркумига оид ҳашорат бўлиб унинг иккита барг ва илдиз шакллари мавжуд.Фақатгина ток ўсимлигига зарар етказади. Ток филлоксерасининг тўла шаклланиши фақатгина токнинг Америка навларида ва гибрид навларида кузатиш мумкин.Токнинг Америка ва гибрид навларида филлоксера илдиз ва баргларида ҳаёт кечиради. Европа ток навларида филлоксера факат илдизда ҳаёт кечиради ва бундан келиб чиқиб филлоксераларни иккига ажратиш мумкин илдиз ва барг филлоксералари.

Ток филлоксерасининг барг шакли токнинг баргига зарар келтирса илдиз шакли эса токнинг илдиз ва вегетатив органларига зарар келтиради.Барг шаклининг илдиз шаклидан фарқи хартуми ва мўйловларининг узунлиги,танасида туклар йўқлигидир.Филлоксера асосан овалсимон,танаси сарғиш-яшил рангда,катталиги 0,8-1,2 миллиметр бўлади,уни оддий кўз билан илғаш анча қийин.

Илдиз филлоксераси ўсимлик илдизига зарар етказади.1-2 ёшдаги куртлари ток илдизида қишлайди. Тупроқ харорати 15-20 с бўлганда, қишловга кетган 1-2 ёшдаги қуртлар қишловдан чикади.

Урғочи филлоксера кам ҳаракатчан, деярли бир жойда илдизга ёпишиб зарар етказади ва 40 дан 100 тагача тухум кўяди. Урғочиси эркаги билан қўшилмасдан ҳам (партегенетик) йўл билан ҳам туҳум кўйиши мумкин.Ёз ойларида 1-2 ёшдаги қуртлари тупроқнинг юза қисмига чиқиб, атрофдаги ток кўчатлари илдизига ўтиб зарар етказади.Айрим дайди қуртлари эса Америка ва гибрид навларда ток танасига чиқишади ва барг филлоксерасидай зарар етказади.4 ёшдаги қуртлар тунланиб, қанотли филлоксераларга айланишади. Барг филлоксерасининг қишловдан чиққан қуртлари япроқнинг устки қисмига ёпишиб хартуми орқали барг ширасини сўриб зарар етказади.Хартумини санчган жойида филлоксеранинг ажратган ферменти (слюнь) таъсирида хужайралар кенгайиб, баргнинг орқа тарафида кузасимон дастлаб, сарғиш-яшил, сўнгра эса малласимон рангдаги шишлар (галлар) пайдо бўлади. Барг филлоксераси 500 тагача тухум қўяди. Шароит қулай келишига қараб бир йил давомида 9 тача авлод беради. Иккинчи авлод куртлари ток илдизига тушиб олиб илдиз филлоксерасидек ўсимлик илдиз қисмига зарар етказади. Зарарланган ўсимликлар барги ва илдизида модда алмашинуви бузилади.Ўсимлик ривожланиши сусаяди.Ёш кўчатлар ҳосилга кирмасдан нобуд бўлади.Асосан кўчат маҳсулотлари, иш қуроллари ва сув орқали тарқалади.Демак, бизнинг олдимизда ток филлоксерасини Республикамиз ҳудудида кириб келиб тарқалишини олдини олишдек вазифа туради.Ушбу зараркунандани ҳудудимизга кириб келишининг олдини олишда чет давлатлардан яъни филлоксера билан зарарланган давлатлардан кўчат маҳсулотларини олиб кириш ман килинади. Филлоксерадан ҳоли ҳудудлардан олиб келинган кўчатлар ҳам карантин зарарсизлантиришдан ўтказилиши лозим. Бундан ташқари чет давлатлардан келаётган транспорт воситалари билан тупроқ ва ҳар хил ўсимлик бўлаклари келиши мумкин.Ушбулар билан ҳам зараркунанда кириб келиб тарқалиши мумкин. Агротехник кураш чораларидан ток қатор ораларини чуқур ҳайдаш,минерал ўғитлар билан озиқлантириш, янги токзорларни енгил тупрокқи,қумлоқ ерларда барпо қилиш ва кўчатларни чуқур экиш лозим. Кимевий кураш чораларида Республикамизда қўллашга рухсат этилган пестицидларни қўллаш мақсадга мувофиқдир.

                                                    

                                                              Хушнуд Аннамуродов,

Багандик Султонов.

Хоразм вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси  Дўстлик ЎКЧМ   инспекторлари,                                                                                              

                          .

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan