Ғозовотда ёшлар байрами
Ғозовотда ёшлар байрами

Ғозовотда ёшлар байрами

551 marta ko'rildi

ҒОЗОВОТДА ЁШЛАР БАЙРАМИ

Бугун ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, интелектуал салоҳиятини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ғозовот қишлоғининг “Шеробод” маҳалласида  тадбирлар ташкил этилди. Тадбир 5000 минг қадам юриш марафони билан бошланди. Шунингдек, маҳаллада сунъий қопламали спорт майдончасида хамкор ташкилотлар, ёшлар, маҳалла фаоллари, нуроний отахон ва онахонлар иштирок этди. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ашула ва рақс ансамбли жамоасининг ватанпарварлик руҳидаги концерт дастури барчага аъло кайфият бахш этди. Тадбир давомида харбий хизматчиларининг кўргазмали чиқишлари намойиш қилинди. Шундан сўнг, “Беш ташаббус” доирасида “Заковат” мусобақаси, “Қувноқлар ва зукколар” , “Зукко китобхон”, “Ёш китобхон”, “Ёш китобхон оила”, “Хорижий тиллар билимдони”, “Ёш полиглот”, “Мушоира” танловлари ва миллий халқ ўйинлари, мини-футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, велоспорт, югуриш, шахмат, шашка, бадминтон, камондан ўқ отиш, арқон тортиш бўйича мусобақалари ўтказилди. Ўтказилган тадбирлар ёшларга кўтаринки кафият бахш этиб, уларни янада фаол бўлишга ундади. Тадбир якунида мусобақа ва танловларда фаол иштирок қилиб, ғолиб бўлган ёшларимиз қимматбахо совғалар билан тақдирланди.

 

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan