Ёз ўтмоқда соз
Ёз ўтмоқда соз

Ёз ўтмоқда соз

447 marta ko'rildi

“Истеъдод”нинг  истеъдод эгалари

Қўшкўпир туманидаги “Истеъдод” оромгоҳи фаолияти 2017-2018 ўқув йилидан бошланган бўлиб, ушбу йиллар давомида ёш авлодни ҳар томонлама етук, илмли, маънавиятли ҳамда руҳан соғлом қилиб тарбиялашда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Оромгоҳимизда турли хил тўгараклар жумладан: “Ёш китобхон”, “Мусиқа маданияти”,  “Инглиз-тили”, “Рассомчилик” ҳамда спортнинг  “Мини-футбол”, “Баскетбол”, “Қўл-тўпи” ва “Шахмат-шашка” тўгаракларида мунтазам ишлар олиб борилмоқда.

Ҳар  бир мавсум давомида ижодкор, туғма истеъдод эгаларини  аниқлаш мақсадида, оромгоҳимизда ташкил қилинган тўгаракларда беллашувлар ўтказилиб  келинмоқда. Айниқса  шеър ёзишга қизиқадиган дам олувчилардан Хусния Каримова, Чаросой Абдушарипова, Меҳринисо Худайназарова (44-мактаб), Уйғунбек Каримбаев (17-мактаб), Динора Юсупова (37-мактаб), рассомчилик тўгарагидан Бунёд Абдушарипов (17-мактаб), Ахрор Ўктамов (18-мактаб) Сирож Машарипов (44-мактаб)лар  аниқланиб улар ўзлари ёзган шеърлари ва чизган расмларидан оромгохда дам олаётганларга баҳам кўриб келишмоқда.

   Туманимизнинг чекка,-чекка қишлоқларидан келган дам олувчиларнинг барчасини   спортга бўлган қизиқишларини аниқлаш мақсадида беллашувлар, мусобақалар ўтказилиб ғолиб қатнашувчиларни оромгоҳимиз раҳбарияти томонидан муносиб рағбатлантириб мақтов ёрлиқлар билан тақдирланишяпти.

Мароқ билан дам олган ўқувчилар оромгоҳимизда ўтказган ҳар бир дақиқаларини бир умр эсдан чиқаришмайди.

Мана, Янги Ўзбекистонимизнинг Конституциясига ёшларга оид  киритилаётган ўзгаришларни бизнинг оромгохимиз жамоаси хам ўзларини ижобий фикрларини  билдирмоқдалар.

Муҳтарам Президентимиз таъкидлаб ўтганидек  инсон қадр кимматини улуғлаш ҳамда ёшлар бизнинг келажагимиз бунёдкорларидир деб белгиланган эзгу ғоя асосида оромгоҳимизда олиб борилаётган ишлар жойларда  хозирда дам олувчилар ўқийдиган мактабларда, маҳаллаларда истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаб уларни ижодлари ривожлантириб борилса ёшларимиз орасида келгусида туманимиздан буюк шоиру-ёзувчилар, рассомлар, спортчилар етишиб чиқса ажабмас.

 

М.НУРЖОНОВА,

“Истеъдод”оромгоҳининг катта  етакчиси.

М.ОТАЕВ,

   Қўшкўпир тумани ИИБ ХПБ

              ВЕМБ инспектор-психологи.

 

 

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan