Ўқитувчи ижодкор бўлса
Ўқитувчи ижодкор бўлса

Ўқитувчи ижодкор бўлса

418 marta ko'rildi

ЎҚИТУВЧИ ИЖОДКОР БЎЛСА

ЯНГИ НАШР

Хивалик ижодкор ўқитувчи,”Таълим фидокори” кўкрак нишони соҳибаси,Турон фанлар академиясининг фахрий доценти Малоҳат Жуманиёзованинг яқинда “Маҳмуд Аз-Замахшарий” нашриётида”Ўзбекистон бағрида-биз бахтиёр авлодмиз”номли китоби-сценарийлар тўплами босилиб чиқди.Китобга Хоразм вилоят педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказ ўқитувчиси,педагогика фанлар номзоди,дотцент Наргиз Маҳмудова сўзбоши ёзган.Китобга муаллифнинг 10 дан зиёд сценарийлари киритилган.

Китоб мактаб ўқувчилари ва маънавий- маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳамда ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар учун қўлланма бўлиб хизмат қилади.

Муаллиф Малоҳат Жуманиёзова Хива шаҳридаги 7-умумий ўрта таълим мактабида бошланғич таълим фанидан дарс бериб келмоқда.

У 1993 йил иш фаолиятини Хива шаҳридаги 7 – сон мактабида бошланғич таълим ўқитувчиси сифатида иш бошлаган. Олийгоҳда етарлича билим ва малака олган ёш педогог Малаҳат Жуманиёзова ўзининг ўқувчилар билан ишлаши, тиришқоқлиги, ва билими билан мактаб жамоаси ва ўқувчилари қалбидан муносиб ўрин эгаллаган.

ЎҚИТУВЧИНИНГ МУВАФФАҚИЯТЛАРИ

Малоҳат Жуманиёзова 2006 йил Урганч Давлат Университетининг бошланғич таълим ва СТИ йўналишини сиртдан ўқиди. 2016 йил Хива шаҳрида бошланғич синф ўқитувчилари ўртасида ўтказилган ,, Йил ўқитувчиси » танловида иккинчи ўринга лойиқ кўрилди.

Маҳоратли педагог Малоҳат Жуманиёзованинг ўқувчилари туманда ўтказилган ,,Билимлар беллашуви» да фахрли 1 ва 2 ўринларни кўп маротаба эгаллаганлар.

Устоз ёш авлодга таълим- тарбия бериш билан бирга  бадиий ижод билан ҳам шуғулланиб келмоқда. Бир қанча сценарий ва мақолаларнинг муаллифидир.Унинг таълимга оид мақола ва очиқ дарс, сценарийлари туман, вилоят ва республика журналларида ёритилиб келинмоқда. 2020 йил май ойида ,,Хива тонги» газетаси  муҳаррири Ш. Машарипов тамонидан М.Джуманиёзова ўз иш фаолиятини йиллар давомида газетада ёритиб келаётгани учун фаҳрий ёрлиқ билан тақдирландилар.

2020 йил июн ойида, ,, Ўзбекистонда илмий- амалий тадқиқотлар» Республика 17- кўп тармоқли илмий конфренсия да ,, Бошланғич синф ўқувчиларининг саводхонлигини ошириш» мавзусидаги мақоласи билан қатнашиб сертификат билан тақдирланди.

2020 йил давомида Касбий фаолиятидаги маҳорати ва иш тажрибалари билан журнал орқали ҳамкасбларига намуна бўлаётгани учун ,,Маҳоратли педагог” журналининг бош муҳарири М.Шукурова тамонидан Диплом ва ташаккурномалар билан тақдирланди.

2020 йил 2 ноябрда ,, Уч хонали сонларни рақамлаш» мавзусиги иш тажрибасини ,, Устозлар учун » республика журналида чоп қилиниб  таҳририят тамонидан сертификат билан тақдирланди.

,, Методик ёрдам» ва ,,Устозлар учун” каналларида ҳам ўз иш тажрибасини оммалаштириб келмоқда.2019-2020 ўқув йили давомида ,,Маҳоратли педагог» республика журнал таҳририяти томонидан ташкил қилинган устозлар танловида қатнашиб  бош муҳаррир тамонидан сертификатга эга бўлди.

2020 йилда ҳам ,,Қалб меъмори» тадбир сценарийси республика ,, Маҳоратли педагог» журналида чоп қилинди.

Малоҳат Жуманиёзова ўз иш тажрибасини яъни очиқ дарслари, ўтказган тадбирларини туман, вилоят, республика оммавий ахборот воситаларида намоён қилиб келмоқда.

2021 йил май ойида ,,Маҳоратли педагог» журнали таҳририяти томонидан ташкил этилган ,,Менинг ўқувчим-менинг фахрим» номли республика ўқувчилар танловида фахрли 1-2-ўринларни эгаллашди.ИНТЕЛЛЕCТ- 2021 йил ўқитувчилар олимпиадаси республикасида 1-ўринни эгаллашди.

М.Жуманиёзова ,,ХХI асрда таълим ва фан» Халқаро конференсиясида ,,Педагог маҳорати ва ҳозирги замон ўқитувчисига бир назар» мақоласи билан иштирок қилиб, ташаккурнома, сертификат ва маълумотларни қўлга киритди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатларга қўшган ҳиссаси, юрт истиқболи ва равнақи йўлида хизмат қилувчи ёш авлодни тарбиялаш уларга пухта таълим бериш борасидаги халқ таълими тизимидаги кўп йиллик меҳнатлари учун Хива шаҳар Хокимлиги ташаккурномасини қўлга киритди.

Маҳбират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти Турон фанлар академияси прездиюмнинг 2021-йил 29-август 1/08-21-баённомаси қарори асосида Малоҳат Жуманиёзовага ,,Фахрий Доцент”илмий унвони берилди.

Халқаро Aмир Темур фонди устоз мураббийлар куни муносабати билан ,, Барҳаёт соҳибқирон» танловида ғолибликни қўлга киритган Дўрмон ижодкорлар клубининг фаол ижодкор ўқитувчиси М. Жуманиёзова ,,Фахрий ёрлиқ» билан тақдирланди.

Унинг ,,Ўзбекистонда таълим» республика журналида ,,Ўқитувчи қалб меъмори» сценарийси чоп қилинди.

2021 йил октабрь ойида ,, Ватанимни, давронимни куйлайман» жамоа тўпламида шеърлари  нашр қилинган.

2021 йил 4 ноябрда ,,Халқаро Турон бирлиги “ кўкрак нишони билан тақдирланди. 2021 йил ноябрь ойида ,,Йил аёли» кўрик танловида ,,Йилнинг энг ижодкор аёли» номинацияси бўйича фахрли 1-ўринни эгаллади. Хива шаҳар ҳокими Т.Давлетовнинг қимматбаҳо совғаси ва ташаккурномаси билан тақдирланди.

2021 йил “Синф раҳбари” номли республика журналида ,, Назм гулшани ичра икки наво»тадбир сценарийси с танловида 1-ўринни эгаллади ва ўқитувчилар ўртасида оммалашди.

2022 йил январь ойида ,,Ўзбекистон – Ўзбегим» Халқаро танловида ғолиб бўлиб ,, Мадҳингни куйлайман» шеъри “Тонг юлдузи” газетасида чоп қилинди

2022 йил 10 январь ,, Ўзбекистонда таълим» таҳририяти ҳамда янги Ўзбекистоннинг халқ таълими тизимида баркамол авлодни камол топдириш Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлида интеллектуал салоҳияти юксак ёшларни тарбиялаш борасидаги фидокорона меҳнат фаолияти учун ,,Таълим фидокори” эсталик нишони билан тақдирланди.

2022 йил январь ойида Ватанни мадҳ қилувчи шеърлари ,, Янги нафас» тўпламида Туркия нашриётида чоп қилинди.

2022 йил январь ойида ,, Энг фаол ижодкор ўқитувчи» танловида республикасида 1-ўринни эгаллади ва 1-даражали диплом билан тақдирланди.

2022 йил 27 февралда Фарғона шаҳрида илмий ишлар танловида ғолиб бўлиб, ,,Энг яхши илмий тадқиқодчи» кўкрак нишони, гувоҳномаси ва илмий методик китоб билан тақдирланди.

Хоразм вилояти Хива шаҳар Халқ таълими бўлими методика кенгашининг 2021 йил 8 июн 2 -йиғлиш баённомасига асосан Малоҳат Жуманиёзованинг,, Каср тушунчаси» мавзусидаги дарс ишланмаси шаҳар миқиёсида оммалашди ва  вилоят бўйича оммалаштиришга тавсия қилинди.

Болтабой Муҳаммад Қурбон

Журналист.

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan