Хивага саёҳат
Хивага саёҳат

Хивага саёҳат

231 marta ko'rildi

ДХХ Чегара қўшинлари 9203-ҳарбий қисм ташаббуси биланочиқ осмон остидаги музей шаҳар-Хивага саёҳат ташкиллаштирилди.Ҳарбий қисм аскар ва зобитлари Хива шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, кўп йиллик тарихни ўзида акс эттирувчи меъморий объектлари ва қадимий ёдгорликларни яқиндан кўриш имкониятига эга бўлдилар. Қадимий Хиванинг янада гўзал ва мафтункор манзилгоҳлари, мадраса, мақбара, минора ва замонавий мажмуаларини томоша қилиш орқали тарих нафасини ҳис қилдилар.

Жумладан, Жума масжид, Шайх Мухтор Валий мақбараси, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси ва бошқа ноёб иншоотлар катта қизиқиш ва хайрат ўйғотди. Айниқса, Ичан қалъа — Марказий Осиёдаги йирик ва ноёб меъморий ёлгорлик — Хиванинг ички қалъа (Шаҳристон) қисмига ташриф сайёхатчиларда катта таассурот уйғотди.

Саёҳат ҳарбийларда ватанга бўлган муҳаббатини янада оширди.

Сардор ЭШМУРОДОВ,

ҳарбий хизматчи.

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan