Қизиқарли давра суҳбати
Қизиқарли давра суҳбати

Қизиқарли давра суҳбати

268 marta ko'rildi

ҚИЗИҚАРЛИ ДАВРА СУҲБАТИ

Ватан остонадан бошланади. Инсон дунёга келиши билан ватан олдидаги бурчи ҳамда вазифаси у билан бирга бўлади. Ҳар бир инсон умри давомида «ватан менга нима берди»-деб эмас балки, «мен ватанимга нима бердим»-деб яшаши керак.

Фарзанд она қорнидалигидаёқ ташқи муҳитни ҳис этиб турар экан. Мутаҳасисларни фикрича ҳомладор аёл кўпроқ овоз чиқариб турли ватан ҳақида адабиётлар ўқиса фойдадан ҳоли эмас экан. Шунингдек туғилажак фарзандга ватанга бўлган муҳаббатни аслида туғилмасдан сингдириб боришимиз мақсадга муофиқдир.

Ватанни онага қиёслашади. Кўплаб адабиётларда «она ватан» жумласини жуда кўп учратганмиз. Онамиз биз учун қанчалар муқаддас зот. «оналар оёғи остида жаннат» дейишади. Оналаримиз бизга қанчалар умрини бахшида этганини қарзини тўлаш учун умримиз камлик қилади. Она фарзандини дунёга келтириш учун нафақат жисмонан балки, руҳан толиқишини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Оналар олдида вазифамизни буюк ислом динидаҳам таъкидлабўöтишган. Aфсуски, ҳозирги кунда кўпчилик волидаси олдидаги вазифасини унутиб бормоқда.

Яқинда ДХХ Чегара қўшинлари 9203- ҳарбий қисм ташаббуси билан Қўшкўпир тумани Ғазовот қишлоғидаги умумтаълим мактаби ўқувчилари билан “Ватан остонадан бошланади”мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида ҳарбий қисм аскар ва зобитлари ҳамдда мактабларнинг юқори синф ўқувчилари иштирок этдилар.

Давра суҳбати савол –жавобларга бой бўлиб жуда мазмунли ўтказилди.Ўқувчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига ҳарбий акаларидан етарлича маълумотлар олишди.

Сардор ЭШМУРОТОВ,

ҳарбий хизматчи.

 

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan