Фуқаролик судларида бола билан боғлиқ  ишларни кўришда  болани фикр билдириш ҳуқуқини таъминлаш
Фуқаролик судларида бола билан боғлиқ  ишларни кўришда болани фикр билдириш ҳуқуқини таъминлаш

Фуқаролик судларида бола билан боғлиқ  ишларни кўришда болани фикр билдириш ҳуқуқини таъминлаш

284 marta ko'rildi

Маълумки, навқирон авлод ҳар бир мамлакатнинг эртанги куни, жамиятда ўзгаришларга сабаб бўладиган, бунёдкорлик ғояларини ҳаётга татбиқ этувчи муҳим куч, салоҳиятли ресурс ҳисобланади. Ёшларни ижтимоий, маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб қувватлаш, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тўлақонли рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига қулай шарт ва шароит яратиш орқали уларни юрт тақдири ва келажагини ҳал қилувчи катта кучга айлантириш мумкин.

“Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Халқаро Конвенция ва Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонунга кўра 18 ёшга тўлмаган шахслар фуқароларнинг алоҳида тоифаси сифатида тан олиниб, уларга давлат томонидан ғамхўрлик ва ҳимоя кўрсатиш кафолатланган.

БМТ нинг “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенцияси кенг қамровда болаларнинг фуқаролик, маданий, иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳуқуқларни белгилаб беради. Ўзбекистон Республикаси мустақиллика эришгандан сўнг ратификация қилинган ҳалқаро ҳужжатлардан бири   БМТ нинг “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенцияси бўлди.

Таъкидлаш керакки, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қабул қилинган ҳалқаро мажбуриятларини тўлақонли бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикасида халқаро-ҳуқуқий меъёрларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш бўйича етарли даражада катта ишлари олиб борилди.

Бола ҳуқуқлари ҳимояси масаласи мамлакатимиз Конституциясида ҳам ўз ифодасини ва кафолатини топди. Хусусан, Конститутуциямизнинг                         65-моддасига мувофиқ фарзандлар ота-оналарнинг насл насабидан ва фуқаролик холатидан қатъи назар қонун олдида тенг эканлиги, оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилиниши каби муҳим нормалар белгиланди.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, боланинг суд жараёнида ўз фикрини билдириш ҳуқуқи унинг энг муҳим ҳуқуқларидан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 68-моддасида оилада боланинг манфаатларига тааллуқли ҳар қандай масала ҳал қилинаётганда бола ўз фикрини ифода қилишга, шунингдек ҳар қандай масала ҳал қилинаётганда бола ўз фикрини ифода қилишга, шунингдек ҳар қандай суд муҳокамаси ёки маъмурий муҳокама даврида ўз манфаатларига тааллуқли масалалар юзасидан сўзлашга ҳақлидир.

Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасига кўра,  оилада бола ўз фикрини ифода қилишга, шунингдек ҳар қандай масала ҳал қилинаётганда бола ўз фикрини ифода қилишга, шунингдек ҳар қандай суд муҳокамаси ёки маъмурий муҳокама даврида ўз манфаатларига тааллуқли масалалар юзасидан сўзлашга ҳақлидир.

Бундан ташқари, 1998 йил 11 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорига кўра, суд бошқа бошқа турадиган ота-оналар ўртасида бўлган уларнинг қайси бири билан қайси боласи яшаш учун қолиши тўғрисидаги низоларни ҳал қилишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг                        71-моддасида белгиланган ота ва онанинг ҳуқуқ ва мажбуритларининг тенглигига асосланган ҳолда, боланинг манфаатларига ва хоҳишларига мос келадиган ҳал қилув қарори чиқариши лозим.

Боланинг ўз фикрини эркин билдириш ҳуқуқи унинг ҳимояланиш қобилияти ва ҳимояга бўлган ҳуқуқини ажралмас ва таркибий қисми ҳисобланади, яъни мазкур ҳуқуқ орқали бола ўзини-ўзи судда ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлади. Боланинг суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқи бевосита Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасида мустаҳкамланган.

Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик нормаларида боланинг ўз фикрини билдириши ҳеч қандай чекловлар белгиланмаган. Ўз фикрларини мустақил билдира олиши мумкин бўлган барча ёшдаги болалар ўз фикрларини ифода этишга ҳақлидирлар. Уларнинг фикрига қанчалик салмоқли эътибор бериш уларнинг ёши ва ривожланганлик даражасидан келиб чиқиб суд томонидан белгиланади.

Шундай қилиб, боланинг суд процессида иштирок этиши ва ўз фикрини билдириш ҳуқуқи шуни англатадики, ўз фикрини шакллантиришга қодир бўлган ҳар қандай бола унга алоқадор бўлган ҳар қандай масала юзасидан тўла ҳажмда ва эркин тарзда фикрини ифодалаш имконига эгадир.

 

Бекзод РАЖАБОВ,

фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди судьяси.

 

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan