Қўшкўпир туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашида 2022 йил амалга оширилган ҳамда тумандаги фермер хўжаликлари манфатини кўзлаб қилинган ишлар тўғрисида 2023 йил I-чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан  МАЪЛУМОТ
Қўшкўпир туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашида 2022 йил амалга оширилган ҳамда тумандаги фермер хўжаликлари манфатини кўзлаб қилинган ишлар тўғрисида 2023 йил I-чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан МАЪЛУМОТ

Қўшкўпир туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашида 2022 йил амалга оширилган ҳамда тумандаги фермер хўжаликлари манфатини кўзлаб қилинган ишлар тўғрисида 2023 йил I-чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан МАЪЛУМОТ

297 marta ko'rildi

Қўшкўпир туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашида 2022 йил амалга оширилган ҳамда тумандаги фермер хўжаликлари манфатини кўзлаб қилинган ишлар тўғрисида 2023 йил I-чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан

МАЪЛУМОТ

           Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек  аҳоли тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 16 декабрдаги ПҚ-54-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда уйма-уй юриб, 50 та махаллалардаги 27803 та деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг 4088 га экин майдонлари хатловдан ўтказилди. Эртаги экинларни томорқаларга экиб мўл хосил олиш ва томорқалардан самарали фойдаланиш бўйича Қўшкўпир тумани Ёвғир махалласида яшовчи фуқаролар ўртасида 03.04.2022 йил Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эглари кенгаш вакили М.Мухаммадиев, Хоразм вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаш ходими З.Қурязов, Қўшкўпир туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаш раиси Д. Ўрозметов, “Янгилик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси З. Бобониёзов ва “Янгилик”  МФЙ хоким ёрдамчиси Ж. Матчанов, “Довуд” маҳалла фуқаролар йиғини раиси О. Юлдошев ва “Довуд”  МФЙ хоким ёрдамчиси Р. Абдурасулов,   “Араблар” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ф. Рўзимов ва “Араблар”  МФЙ хоким ёрдамчиси Т. Ҳайитбоев,  “Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси С. Қадамов ва “Гулзор”  МФЙ хоким ёрдамчиси И. Дурдиев, “Ёвғир” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Р. Юсупова ва Ёвғир МФЙ хоким ёрдамчиси Т. Тоғоновлар билан биргаликда Ёвғир мфй Шайхаро  кўчаси 182-уйда яшовчи фуқаро Д. Қурбонбоев, Шарқ кўчаси 98-уйда яшовчи фуқаро Қ. Отақав, Намуна  кўчаси 15-уйда яшовчи фуқаро Ш. Рўзметов,  Паҳлавон Махмуд кўчаси 50-уйда яшовчи фуқаро О. Ниёзов,  Шарқ кўчаси 98-уйда яшовчи фуқаро Қ. Отоқавларнинг уй  томорқаларида семинар машғулоти ўтказилиб тушинтиришлар берилди,  ушбу жарён фото суратларга олинди.

Мисол учун;

Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши бўлим бошлиғи Мухаммадиев Мехриддин, туман Кенгаши раиси Д.Ўразметов, «Ёвғир» махалласи ҳоким ёрдамчиси Т.Тоғоновлар иштирокида Қўшкўпир туманининг «Ёвғир» махалласида Отақов Қадамбой хонадонида  томорқадан самарали фойдаланиш бўйича семинар ўтказилди.

Tупроқ иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда маҳаллаларни “Бир маҳалла-бир маҳсулот” тамойили асосида  2022 йилда 21 та маҳалла ихтисослаштириш таъминланган. Шунингдек 7 та маҳалла сабзавотчилик, 2 та махалла картошкачилик, 6 та махалла боғдорчилик, 6 та маҳалла чорвачиликга ихтисослаштирилиши таъминланди. 21 та маҳалла муайян турдаги маҳсулотларни етиштириш ихтисослаштириш юзасидан тавсиялар берилди, уларни ҳиcоботлари  юритилиб  доимий равишда мониторинг ишлари олиб борилмоқда. 2023 йилда яна 5 та маҳалла ихтисослаштирилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 4 та маҳалла сабзавотчиликка, 1 та маҳалла боғдорчилика  ихтисослаштирилади.

Туман ҳокимининг 2023 йилда аҳоли томорқаларидан сарали фойдаланиш тўғрисидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорини Халқ депутатлари туман кенгашининг сессиясида тасдиқланган (Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 205 сон карори ва ушбу қарор билан тасдиқланган Низом), Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланган ҳолда икки уч марта экин экиш орқали маҳсулот етиштиришни ҳажмини кўпайтириш бўйича зарур чоралар амалга оширилди.

2023 йил ҳосили учун  3816 га баҳорги (эртаги) экинлар, 3130 га такрорий (ўртаги) экинлар, 1125 га пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости экинлар экилиши режалаштирилган. Жорий йил хосили учун  1125 га пиёзи ва саримсоқпиёзи ҳамда тўқсонбости экинлар 100 % экилган. Бахорги (эртаги) 3816 га майдонга 1291 га сабзавот, 152 га полиз, 261 га картошка, 58 га дуккакли, 2054 га бошқа экинлар экилилиши режалаштирилган бўлиб, шундан шу бугунгача 1109 га сабзавот, 18 га полиз, 255 га картошка, 1247 га бошқа экинлар экилган.

       Маҳаллага бириктирилган хоким ёрдамчилари билан биргаликда томорқа ерларида экилаётган баҳорги (эртаги) экинлар тўғрисидаги маълумотларни «Agroonline» электрон базасига 2022 йил жами бахорги(эртаги) экин 3680 га ва такрорий 3051 га экинлар экилиб,»Agroonline» электрон базасига киритиш ишлари якунланган.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 23 сентябрдаги 02-РА 1-15750-сонли топшириғига асосан туманларида аҳоли гавжум маҳаллаларда кичик музлаткичлар қуриш истагини билдирган 14 та ташаббускорларнинг рўйхатлари шакллантирилди ва вилоят кенгашига етказилди. 2022 йил ахоли хонадонларида 9 та кичик хажмли музлатгичлар қирилган, уларни поспортлари вилоятга тақдим қилинган.

2023 йилда аҳоли томорқаларига эртаги экинлар экиш учун талаб этиладиган уруғлик ва кўчатларни “Томорқа хизмати” корхоналари орқали етказиб берилиши таъминланган ва назоратга олинган.

Қўшкўпир  туманида бугунги кунга 490 нафар томорқачига “Уста деҳқон ва томорқачи”ларга аъзолик гувохномалари тарқатиш ишлари йўлга қўйилган.

Шунингдек;

Қўшкўпир туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгшаши бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган   “Иш режаси”да амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгиланган.

Хусусан; 2023 йилнинг I-чораги давомида фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб ташкилот, кархона ва муассасаларга жами 92 та 18 937,3 млн сўмлик  талабнома киритилган бўлиб, 18 та 3 787,5 млн сўмлик пул маблағлари ундириб берилган.

Бундан ташқари фермер хўжаликларини манфаатларини кўзлаб туманлараро иқтисодий судларга 62 та 18 121,0 млн сўмлик даъво аризалар киритилган бўлиб, хозирги кунда 11 та 2 592,0 млн сўмлик даъво аризалари суд томонидан қаноатлантирилган, 51 та 15 529,0 млн сўмлик даъво аризалари хозирги кунда суд жараёнида.Бундан ташқари, Ўзбекистон республикаси президентининг пахта хом ашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида 2023 йил 26-январдаги ПҚ-23-сонли қарорини бўйича, пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ўртасида ўзаро манфаатли муносабатни йўлга қўйиш, пахта хом ашёсини етиштирувчи ва уни қайта ишловчи корхоналар фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида тумандаги фермер хўжаликлари ўртасида тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

Қўшкўпир туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan