Экологик хавф-ҳатар, умумбашар муаммосидир 
Экологик хавф-ҳатар, умумбашар муаммосидир 

Экологик хавф-ҳатар, умумбашар муаммосидир 

317 marta ko'rildi

Маълумки, биз бутун жаҳон экологик ҳалокатлар муаммоси деб эътироф этилаётган ҳудудда яшаб келмоқдамиз. Глобал ва минтақавий муаммолар гирдобига аллақачон тушиб улгурдик.

Глобал муаммолар: – иқлим ўзгариши, озон омили ва Орол муаммоси.

Минтақавий муаммолар: – Оролбўйи муаммоси, сув ресурсларидан фойдаланиш минтақавий муаммоси, атроф-муҳитнинг трансчегаравий ифлосланиш муаммоси, чўлланиш, юқумли ва бошқа касалликларни тарқалиш хавфи ва ҳакозо.

Бу муаммолар умумбашар муаммоси ҳисобланиб 1972 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ташаббуси билан Стокгольм шаҳрида ташкил қилинган анжуманда жаҳон афгор оммаси эътиборини атроф-муҳит ҳолати ва уни муҳофаза қилишга, табиатни асраш ҳамда унга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга қаратиш мақсадида  5 июнь санасини “Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни” деб белгиланди.

Юқоридаги глобал муаммо каби миллий ва маҳаллий муаммолар ҳам мавжуд.

Хоразм воҳасини, юқорида санаб ўтилган муаммоларнинг бирортаси четлаб ўтгани йўқ.

Хоразм воҳаси Амударёнинг қуйи оқимида жойлашгани учун кўллар ва сув хавзалари диёри бўлган.  Кўллар ва сув ҳавзалари, воҳа табиатини бир маромда сақлаб туришга хизмат қилган. Биринчидан, об-ҳаво намлиги бир маромда барқарор бўлган бўлса, иккинчидан ер ости сувлари  даражаси  ҳам бир йўсинда бўлишини таъминлаган. Энг асосийси ҳудудга мос равишда биохилмахилликнинг юқори даражада бўлиши ўсимлик ва ҳайвонот оламинининг генофондини табиий ҳолда сақланиб келинишига сабаб бўлган ҳамда табиатдаги барча жонзотларнинг ўзаро озуқа ва овқатланиш занжирининг бир маромдаги баланси таъминланган.

Амударёнинг ўнг ва чап қирғоқлари бўйлаб ястаниб ётган тўқайзоларда ўнлаб турдаги умуртқали ва  умуртқасиз ҳайвонлар, қушлар ва бошқа жонзодлар макон тутган.

Амударёнинг асрлар давомида ўз ўзанини ўзгартириб туриши сабаб воҳанинг шимол томонида  кўплаб табиий сув ҳавзалари пайдо бўлган. Бу ҳавзаларда бугунги кунгача “Ўзбекистон Қизил китоби”га киритилган айрим ноёб балиқ турларини ҳам учратиш мумкин. Воҳадаги сув ҳавзаларида балиқлар турларини мўл бўлиши қадим замонлардан инсонларни балиқ исътемол қилишга иштиёқни уйғотган. Шунинг учун ҳам қадимги Хоразмликларнинг таянч суяклари катта ва мустаҳкам, бўйлари баланд ва соғлом инсонлар бўлганлар. Балиқ маҳсулотлари кальций, фосфор, магний ва темир каби макро ва микроэлементларга бой ҳисобланади. Шунингдек, балиқ мия фаолиятини яхшилаш билан бирга инсон ақл-заковатини мустаҳкамлайди. Минглаган километрлардан оқиб ўтиб, ўз таркибида инсон ва табиат учун зарурий элементларни олиб келган Аму суви ниҳоятда ноёб ҳисобланади. Унда чўмилиш эса одам танасини нафақат тозалайди, балки унинг асаби ва иродасини мустаҳкамлайди. Айниқса, оқар лойқа сувда бу жараёнлар одам организми учун ўта фойдали кечади. Бизнинг ота-боболаримиз Амударё сувининг бу каби хислатларини яхши билганлар.

Бироқ ўтган асрнинг охирига келиб Орол муаммосининг юзага келиши юқоридага барқарор табиий ҳолатни қисман издан чиқарди.

Денгиз чорак аср давомида ўз акваториясини бутунлай йўқотди, унинг ўрнида 5 млн. гектар майдонни эгаллаган тузли-қум саҳро пайдо бўлди.

Орол денгизи Марказий Осиёда ва бутун дунёдаги энг йирик шўр кўллардан бири ҳисобланарди. Яқин ўтмишда  унинг майдони ороллар билан бирга деярли 68,0 минг кв. км.ни, сувининг ҳажми 1000 куб км.ни ташкил этган. Ўртача чуқурлиги 50,5 м  атрофида бўлган.

Маълумотларга қараганда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги суғориладиган майдонларнинг ҳар гектарига бир йил давомида 500 кг.гача тузли чанг ёғилади. Қуриган денгиз тубидан бир йил давомида  75 млн.дан 100 млн. тоннагача чанг кўтарила бошлади.

Айниқса 2018 йилнинг 14 апрель ва 26 май кунлари кучли ва намли оғир ғарбий ҳаво оқими ва шимолий-шарқ антциклон шамолларнинг Турон заминида тўқнашуви сабабли бутун Европа қитъасидан ва Орол денгизидан кўтарилган чанг-тўзон вилоятимиз ҳудудини босиб кетди. Бу чанг таркибида Евро-Осиё материкининг Марказий Осиёдан ғарб томонда жойлашган мамлакатларнинг барча саноат корхоналари муҳим манбалардан атмосфера ҳавосига кўтарилган ноорганик чанглар, олтингугурт кабий кимёвий моддалар билан бир қаторда Орол денгизидан кўтарилган тузли чангларни ҳаво таркибида мавжудлиги табиий офатнинг чегара билмаслигидан далолат беради, албатта.

Орол денгизининг қурий бошлаши иқлимга ҳам таъсир кўрсатди. Қиш фаслида бўладиган изғирин совуқ кейинги 3-4 йилда илиқлашди, айниқса бу ҳолат 2019, 2020 йиллаврда кузатилда. Бир вақтлар бутун қиш бўйи турон заминини қоплаган қор бугунги кунга келиб умуман ёғмай қўйди. Ёз фасли ҳарорат эса йилдан-йилга кўтарилмоқда.

Орол бўйи ҳудудида вужудга келган экологик танглик аҳоли саломатлигига ҳам таъсир кўрсата бошлади. Аҳоли ўртасида юрак-қон томири, ошқозон-ичак, нафас олиш органлари касалликлари (ўпка сили, астма, бронхит) кўпайди. Ҳудудда камқонлик  касаллиги 60 йилларга нисбатан деярлик 20 марта ошгани кузатилган.

Экологик танглик Орол бўйи табиати, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсига ҳам катта зиён етказди.

Амударёнинг қуйи қисмидаги тўқайларнинг бузилиши билан бу жойлардан йўлбарс, Бухоро буғуси йўқолиб кетди. Жанубий Орол бўйидаги 60 дан ортиқ қушлардан 10 га яқин тури йўқолиб бораётгани ва 42 туридан ортиғи “ноёб” турга айланаётгани ҳақиқатдир. Орол денгизи тобора ўлик денгизга айланиб бормоқда. Орол денгизи ва Оролбўйида сув ҳавзаларда тарқалган 28 тур балиқлардан 12 тури, жумладан, Амударё куракбурун, бакра балиғи, Орол мўйловдори йўқолиб кетаётган ва ноёб турларга киритилган.

Чорак аср давомида Орол ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш борасида фақат назарий таклифлар ўртага ташланиб қоғозда қолиб кетган бўлса Президент Ш.М.Мирзиёевнинг кейинги уч йил ичида Оролни зарарли оқибатларини юмшатиш, ҳудудини ўсимлик турлари билан қоплаш, ўсимлик ва ҳайвонот турларини кўпайтириш, иш ўринлар ташкил қилиш, демографик ислоҳатларни амалга ошириш билан Мўйноқ шаҳрини қайта ва замоновий қилиб барпо қилиш, Оролбўйи ҳудудидаги овулларда истиқомат қилаётган аҳоли саломатлигини яхшилаш, иш билан таъминлаш, яшаш учун қулай шароитлар яратиш, экотуризм каби соҳаларни ривожлантириш бўйича топшириғи асосида катта ҳажмда ишлар олиб борилмоқда.

2020 йил февраль ойида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати сенаторлари ва Қонунчилик палатиси депутатлари ҳамда Ўзбекистон Экологик паротияси фаоллари билан  “Оролга мадад” акцияси доирасида мен ҳам денгизга саёҳат қилдим ва бу ҳудудда амалга оширилаётган ишларни ўз кўзим билан кўришга муяссар бўлдим.

Денгизнинг қуриган ҳудудларига саксовул, қандим, черкез, юлғун кабий шўр тупроқ ва қумда ўсадиган ўсимлик дунёси уруғлари сепилмоқда ва кўчатлари ўтказилмоқда. Оролнинг ярмидан кўпроқ қисмида ўрмонзорлар пайдо бўлмоқда, бу эса ҳайвонот оламига макон ҳисобланиб, биохилма-хилликни ҳосил қилади.

Вилоятимизда ҳам “яшил қўрғонлар” барпо қилиш борасида кўплаб тадбирлар олиб борилмоқда. Баҳорги кўкаламзорлаштириш тадбирлари уюшқоқлик билакн ўтказилди. Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Ўзбекистон Экология партияси Хоразм вилояти кенгаши аъзолари ҳамкорликда вилоятдаги корхона ва ташкилотлар ҳамда фуқаролар томонидан экилган кўчатлар инвинтризация қилиниб далолатнома тузилиб рақамланиб чиқилди. Иккинчи босқичда кўчатлар тарбияси бўйича назоратга олинади ва учинчи босқичда тутиб яшаб кетиш, шунингдек қуриб қолиш ҳолатлари сабаби тахлил қилиниб, кўчат тарбиясига эътибор берилмаганлиги юзасидан маъсулларга тегишли тартибда чоралар кўриш кўзда тутилган. Мақсад кўчат тўлиқ тутиб кетиши учун самарадорликга эришиш ва ажратилган пул маблағларидан ҳам самарали фойдаланиш, правард натижада сўлим табиий ҳудуд, мўтадил иқлим ва ҳар қандай салбий экологик ҳолатларга қарши “яшил қалқонлар” яратишдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида Хоразм вилоятида “Хоразм миллий табиат боғи” ташкил қилиниб, 21 минг гектар табиий тўқайзор ва ўрмонлар ажратиб берилди.

Марказий Осиёнинг энг йирик дарёлари Амударё ва Сирдарё кейинги йилларда асрлар давомида оқиб, сақлаб келган ўз ўзанини тутиб туриш учун доимо зарур бўладиган сув миқдорида ҳам муаммолар юзага келмоқда. 2011 йилги сув танқислиги пайтида ёз фасли ўрталарига келиб Амударёда 150 м3 сув оқиб ўтди. Бу вақтга келиб дарё ўзани ўрнида катта қум барханлари пайдо бўлди. Минглаб гектар ер майдонларидаги қишлоқ хўжалиги экинлари сувсизликдан нобуд бўлди, ўнлаб гектар экин ер майдонларда чўллашиш жараёни кузатилди, айниқса Янгиариқ туманидаги “Чўлобод” ва “Чиқирчи” ҳудудлари, Хива туманининг жанубий ҳудудлари, Қўшкўпир туманининг айрим ҳудудлари ва Шовот туманининг “Бўстон” ва Нуржон Ботир ҳудудларига оқар сув етиб келмади, оқибатда ерлар таназулга учради, шамол эрозияси таъсирида қақраб қолиб, тупроқнинг фойдали ҳосилалари йўқ бўлиб кетди. Кўплаб экин майдонлари табиат бағрига қайтиб қишлоқ хўжалиги юритишдан чиқиб кетди. Бундай сув танқислиги ҳолат қайта содир бўлмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Муаммони ечими, Амударё сувидан ўзаро келишув асосида давлатлараро ва ички тартибда самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, вилоятимизда сув тежамкор технологияларни жорий қилиш, айниқса томчилаб суғариш, сувдан қайта фойдаланиш, ер ости ва ер усти сувларидан қўшиб фойдаланиш, гидротехник иншоотларни марказалашган ҳолда бошқаришни электрон тизимини йўлга қўшиш ҳисобига барча сув истеъмолчиларини ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, уларга белгиланган лимитларини олишларини кафолатлаш, ирригация тармоқлари тубини шимувчанликга қарши гидро қопламалар қилиш, шунингдек, ер майдонларини лазер ёрдамида текислаш каби тадбирларни амалга ошириш билан муаммоларни тўлиқ ечиш имконияти бор, албатда.

Ердан самарали фойдаланишнинг ососини тупроқ унумдорлигини сунъий равишда маҳаллий гўнглар билан ошириш ҳисобига ҳосилдарликни кўтариш, шунингдек, ердан камида йилда икки марта ҳосил олишни йўлга қўйиш ва иккинчи экин сифатида сув кам талаб қиладиган экинларни экиш зарур.

Давлат дастурлари ижроси доирасида вилдоят аҳолисини марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда. 2030 йилгача аҳолини тўлиқ тоза сув билан таъминлаш лойиҳалари ишлаб чиқилган ва босқичма-босқич амалга оширилиб борилмоқда.

Қ.САФАЕВ, 

  Ўзбекистон Экологик партияси   Хоразм вилоят партия ташкилоти    Кенгаши Ижроия қўмитаси  раиси.                                 

 

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan