Боланинг мустақил фикри – бола билан боғлиқ ишларни фуқаролик судларида кўришда муҳим омил сифатида
Боланинг мустақил фикри – бола билан боғлиқ ишларни фуқаролик судларида кўришда муҳим омил сифатида

Боланинг мустақил фикри – бола билан боғлиқ ишларни фуқаролик судларида кўришда муҳим омил сифатида

264 marta ko'rildi

Ёш авлод ҳар бир жамиятнинг эртанги куни, жамиятда ўзгаришларга сабаб бўладиган, бунёдкорлик ғояларини ҳаётга татбиқ этувчи муҳим куч ҳисобланади. Ёшларни ижтимоий, маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб қувватлаш, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тўлақонли рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига қулай шарт ва шароит яратиш орқали уларни юрт тақдири ва келажагини ҳал қилувчи катта кучга айлантириш мумкин.

БМТ нинг “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенцияси кенг қамровда болаларнинг фуқаролик, маданий, иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳуқуқларни белгилаб беради. Ўзбекистон Республикаси мустақиллика эришгандан сўнг ратификация қилинган ҳалқаро ҳужжатлардан бири  бу БМТ нинг “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенцияси бўлди.

Таъкидлаш керакки, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қабул қилинган ҳалқаро мажбуриятларини тўлақонли бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикасида халқаро-ҳуқуқий меъёрларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш бўйича етарли даражада катта ишлар олиб борилди ва олиб борилмоқда.

Бола ҳуқуқлари ҳимояси масаласи мамлакатимиз Конституциясида ҳам ўз ифодасини ва кафолатини топди. Хусусан, Конститутуциямизнинг                         65-моддасига мувофиқ фарзандлар ота-оналарнинг насл насабидан ва фуқаролик холатидан қатъи назар қонун олдида тенг эканлиги, оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилиниши каби муҳим нормалар белгиланди.

Боланинг ўз фикрини эркин билдириш ҳуқуқи унинг ҳимояланиш қобилияти ва ҳимояга бўлган ҳуқуқини ажралмас ва таркибий қисми ҳисобланади, яъни мазкур ҳуқуқ орқали бола ўзини-ўзи судда ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлади. Боланинг суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқи бевосита Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасида мустаҳкамланган. Ўзбекистон қонунчилигига кўра, боланинг суд жараёнида ўз фикрини билдириш ҳуқуқи унинг энг муҳим ҳуқуқларидан биридир.

Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 68-моддасига кўра, оилада боланинг манфаатларига тааллуқли ҳар қандай масала ҳал қилинаётганда бола ўз фикрини ифода қилишга, шунингдек ҳар қандай масала ҳал қилинаётганда бола ўз фикрини ифода қилишга, шунингдек ҳар қандай суд муҳокамаси ёки маъмурий муҳокама даврида ўз манфаатларига тааллуқли масалалар юзасидан сўзлашга ҳақлидир.

Бундан ташқари, 1998 йил 11 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорига кўра, суд бошқа бошқа турадиган ота-оналар ўртасида бўлган уларнинг қайси бири билан қайси боласи яшаш учун қолиши тўғрисидаги низоларни ҳал қилишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг                        71-моддасида белгиланган ота ва онанинг ҳуқуқ ва мажбуритларининг тенглигига асосланган ҳолда, боланинг манфаатларига ва хоҳишларига мос келадиган ҳал қилув қарори чиқариши лозим.

Суд амалиётига назар ташласак, бола билан боғлиқ ишларни фуқаролик судларида кўришда ишга болани жалб қилиб, болани ҳокимият ҳузуридаги бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шўъба вакили, педогог иштирокида унинг хоҳиш истаклари, мустақил фикри тингланиб, зарур ҳолларда болаларнинг ички кечинмаларни, уларнинг фикрлари ўзларининг мустақил фикри эканлигига ишонч ҳосил қилиш мақсадида болалар психологларнинг хулосалари олинган ҳолда судлар бола манфаатидан келиб чиқиб ҳал қилув қарорлар қабул қилинаётганлигини кўришимиз мумкин.

Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик нормаларида боланинг ўз фикрини билдириши ҳеч қандай чекловлар белгиланмаган. Ўз фикрларини мустақил билдира олиши мумкин бўлган барча ёшдаги болалар ўз фикрларини ифода этишга ҳақлидирлар. Уларнинг фикрига қанчалик салмоқли эътибор бериш уларнинг ёши ва ривожланганлик даражасидан келиб чиқиб суд томонидан белгиланади.

Шундай қилиб, суд процессида ташқи таъсирдан холи тарзда боланинг мустақил фикрини тинглаш ва унинг ҳақиқий истак хоҳишларини аниқлаш суд томонидан бола манфаатлари учун адолатли ва қонуний қарор қабул қилишга хизмат қилади.

Ғайрат МАТЯКУБОВ,

фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди судьяси

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan