Шахмат-шашка тўгараги ғолиблари
Шахмат-шашка тўгараги ғолиблари

Шахмат-шашка тўгараги ғолиблари

345 marta ko'rildi

Мактабимизда шахмат-шашка тўгараги бир неча йиллардан бери самарали билан фаолият кўрсатиб келмоқда.

Тўгаракка 23 та аъзо қабул қилинган бўлиб, унда қатъий жадвал ва режа асосида машғулотлар ўтказиб борилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббусининг   бири спорт  йўналиши бўлиб,бу юзадан    мактабда амалий ишлар олиб борилётир. Мана жорий йилнинг 5 майидан бошлаб ўтказилаётган шахмат-шашка мусобақалари ниҳоясига етказилди. Туман миқёсида ўтказилган бу мусобақаларида Гурлан туманидаги 8- умумтаълим мактабининг ўқувчиси Дилафруза Матқурбонова, Лобар Ускинова, Хатича Ситановалар  1-ўринни, Акбаржон Тўлибоев 2-ўринни, Наргиза Матқурбонова 3-ўринни эгаллаб, вилоят босқичида қатнашиш учун кучли тайёргарлик машғулотларини бошлаб юборишди.

     Бундан ташқари мактабимизнинг тайёрлов синф ўқувчиси Хатича Ситанова вилоят миқёсида ўтказилган МТТ лар ўртасидаги шахмат мусобақасида муваффақиятли қатнашиб 1-ўринни эгаллади ва вилоят бўйича шахмат чемпиони бўлди.

Албатта, бу ғалабалар орқасида машаққатли меҳнат ётибди.

Мактабимиз спортчилари келгуси мусабақаларга жиддий тайёрланиш, бунинг учун астойдил ҳаракат қилиш лозимлигини жуда яхши билишади.

   Зеро, ҳар бир дарс ва тўгарак машғулотлари сифат ва самарадорлигини ошириб бориш- ҳозирги сифатли таълим йилида ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.

 

Насиба ХАЛБАЕВА,

Гурлан тумани 8-мактаб жисмоний тарбия фани ўқитувчиси.

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan