НИЯТ
Бугун байрам билимлар куни,
Мактаб томон шошади олам.
Буюк юртнинг наслисан асли,
Буюк бўлиб улғайгин болам.
Жалоладдин Амир Темурдек,
Мард ва жасур бўлмоғинг керак.
Берунийдай бўламан дея,
Бугун билим олмоғинг керак.
Ал Хоразмий авлодисан сен,
Замахшарий қони бор сенда.
Ёвга таслим бўлмаган буюк,
Қубро бобо шони бор сенда.
Буюк юртнинг асл ўғлони,
Сендан умид кутади ватан.
Шунинг учун билим ол дея,
Қўлда борин тутади ватан.
Сен учинчи Ренессанснинг,
Ёшларисан бўлғил муносиб.
Жаҳон билсин ўзбек номини,
Довруғ тарат дунёлар ошиб.
Дунё билсин дунё тан олсин,
Ким билимда экан зўрини.
Хоразмда энг чекка ҳудуд,
Билсин ахир Қўшкўпирини.
Сиздан менинг умидим катта,
Дейди доим юртнинг Отаси.
Билим билан олинг дунёни,
Етти иқлим тутсин саадоси.
Ўқинг,уқинг билимда гап кўп,
Билим ахир гулзордир чаман.
Улуғ элнинг буюк ўғлони
Сени ахир кутади Ватан.
Азизий.