*Тарихимизни ўрганамиз
ЧОДРА ҲОВЛИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?
Қадимий ва ҳамиша навқирон деб эътроф этилувчи очиқ осмон остидаги музей шаҳар Хива обидаларини кўрсангиз кўзингиз қувнайди. Шундай баланд минораю,мадрасаларни қурган аждодларимизнинг билиму тафаккурига тасаннолар айтасиз.Хива шаҳридаги қадимий обидалар фақат Ичонқалъадагина эмас балки шаҳар атрофидаги қишлоқларда борлиги ҳақида эшитганмисиз?Ана шундай бетакрор қилиб қурилган халқ тилида “Саётхоннинг кўшки” деб аталувчи Чодра ҳовли архитектура ёдгорлигидир
Чодра ҳовли архитектура ёдгорлиги Хива туманидаги Саёт қишлоғи ҳудудида жойлашган.18 асрга тегишли бўлган Чодра ҳовли Хива шаҳридан 11 километр шарқда, Янгиариқ туманига бораверишда йўл бўйида жойлашган. Бу бетакрор кўринишдаги бино 1871 йилда Муҳаммад Раҳимхон Феруз томонидан ёзги дам дам олиш қароргоҳи сифатида қурилган. Бинонинг ост қисмида иккита омборхона ва отхона бор. Биринчи ва иккинчи қаватларда яшаш хоналари жойлашган.Бундай иморатлар қурилишда асосан пахса лойдан,айрим ҳолларда эса йирик хом ғиштдан фойдаланганлар. Тўрт қаватли Чодра ҳовли иншоаати ҳам худди шу йўсинда қурилган.
Бинонинг режадаги ўлчамлари 16х8 метр , умумий баландлиги 30 метргача бўлган.Биринчи қаватдаги пахсанинг эни 80 см,тўртинчи қаватдаги синч девор қалинлиги 40см. Бинонинг биринчи қаватида омбохона ва отхона .2-3 –қаватларида дам олиш кўринишидаги хоналардан иборат.Лойли грунтлар қуруқ ва иссиқ,иқлимли жойларда қурилиш ашёси сифатида қўлланилган.Aждодларимиз ўрта қаватли бино қурилишида зилзила бардошликни таъминловчи антисейсмик чора –тадбирлар ишлаб чиққанлар.Бунда қават баландлигини бино баландлиги ошган сари камайтириб боришга эътибор берганлар.Aгар бино баланддлиги бир жойда баланд ,иккинчи жойда паст бўлса, унинг сейсмик мустаҳкамлиги шунча юқори бўлади. Шунинг учун,бинода мана шу тарафларга эътибор қаратилган бўлиб, бино минора шаклида қурилган ва бундай кўринишдаги иморатларда зилзилабардошлиги ошади. Бино тўғри бурчакли тарзда тўрт қаватли. Биринчи қавати атрофи берк икки хонали. Ундан отхона ва омбархона сифатида фойдаланилган. Пахса зинапоя билан юқорига чиқилади. Иккинчи қаватда ғарбга томонга қаратиб айвон қурилган. Учинчи қаватда ётоқхона, жануб ва ғарбга қаратиб қурилган айвон бор. Шимол томонидан яхлит девор ўралган. Юқорига кўтарилиш ҳисобига қаватлар майдони ва девори қалинлиги камайиб борган. Шимолий томонда учта дарвоза бор. Бино пахсадан қурилган.Хоналар ич қисми ганч билан сувалган. Бинонинг ягона безаги ўймакор харилар ҳамда айвон панжараларидир.Чодра ҳовли хонлик даврида Хива хонларининг ёзги дам олиш маскани бўлган.
Чодра ҳовли архитектура ёдгорлигини томоша қилиш учун умумтаълим мактаби ўқувчилари,хорижий ва маҳаллий сайёҳлар тез-тез ташриф буюришади.Бу иншоат қад ростлаганига 100 йилдан ошган бўлсада у ҳамон ўз салобати ва файзу таровати билан кишларни ўзига мафтун қилаверади.
Маъмура АБДУЛЛАЕВА,
Хива туманидаги 39-умумтаълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси