Уч авлод учрашуви
Уч авлод учрашуви

Уч авлод учрашуви

363 marta ko'rildi

Туризм ва спорт бўлими, Ёшлар иттифоқи Қўшкўпир туман Кенгаши, Ахборот кутубхона маркази билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида “Уч авлод”учрашуви  бўлиб ўтди.

Унда   спорт фахрийларидан Баҳодир Отажонов, Бактурди Ҳасанов, шунингдек, ёш спортчилар ҳам иштирок этдилар.

Сўзга чиқан фахрийлар аввало спортнинг инсон организми, саломатлиги учун фойдали жиҳатларини гапириб, шу пайтгача эришган ютуқлари ва муваффақиятлари хусусида ҳам тўхталдилар.

Шунингдек,  фахрий спортчи Бактурди Ҳасанов ўзининг ёшлиги, спортга қадам қўйган илк даври, иш фаолияти, спорт соҳасида эришган ютуқлари ва шогирдлар орттиргани, бугунгача халқимиз ҳурмат ва эътиборида бўлиб келаётганлигини гапирганида ёш спортчиларнинг шу соҳага бўлган қизиқиши янада ортганини кўриш мумкин.

Учрашув давомида спортчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

  Т.САТТАРОВА,

Қўшкўпир  туман Туризм ва спорт бўлими  бошлиғи.

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan