СЕРҚИРРА ИЖОДКОР-ПОЛВОН РAСУЛОВ
СЕРҚИРРА ИЖОДКОР-ПОЛВОН РAСУЛОВ

СЕРҚИРРА ИЖОДКОР-ПОЛВОН РAСУЛОВ

296 marta ko'rildi

Полвон Расулов 1919 йилда Хива яқинидаги Шихлар маҳалласида деҳқон оиласида дунёга келади. Полвонбой  болалигидан тиришқоқ, ҳаракатчан ва шох-шодон бола бўлган. Унинг маҳалласидан кўплаб етук элга танилган кишилар  етишиб чиққан. Хиваликларда қатти қулоқ деган атама бўлиб. бу сўз  айтилган бир сўзни дарров илиб оладиган ва неча йиллар  ўтсада эсидан чиқармайдиган одамларга қарата  айтилади. Полвон Расулов ана шундай одламлар сирасидан эди.

Полвон Расулов аста – секин улғая борди. Ўша пайтларда Хивада машҳур санъаткорлар, ҳофизлар ва бахшилар бор эди. Шихлар деган  маҳалла Ичонқалъанинг ёнида жойлашгани учун уларнинг тўйи-ю томошаларини  Хиванинг машҳур созандаю гўяндалари ўтказар эдилар. У пайтлари телевидение, радио, магнитафонлар йўқ даврлар. Ким-ки тўй- томоша берса халқ  йиғилиб борар ва полвонлар, санъаткор-у бахшилар бориб хизмат қилишган.

Бир тўйда Полвонбойдаги санъатга, созга  бўлган иштиёқни Болабахши- Қурбонназир Aбдуллаев сезиб уни ёнига чақириб олади.

-Ўғлим сен созга қизиқасанми? Ҳамма болалар тўй тугаганидан кейин кетиб қолишади, сен бўлсанг кетмай ҳали ҳам созга маҳлиё бўлиб қараб турибсан, -дедилар.

Шунда ёш болакай Полвонбой Болабахшига қараб:

– Шу дуторингизни қўлимга олиб чалиб кўрсам майлими?- дейди. Болабахши:

-Келақол ўғлим, – дедилар ва дуторни ғилофидан чиқариб унга  узатдилар. Полвонбой дуторни қўлига олиб тинғир-тинғир қилиб чалиб кўрди. Шу кундан бошлаб болани ҳаловати йўқолди

Полвонбойни  санъатга бўлган  қизиқиши отаси билан Болабахшини уйига етаклади. У отаси билан Болабахшининг уйини топиб бордилар. Болабахши ҳам  тўйга кетмоқчи бўлиб шайланиб турган эди. Шунда Болабахши дарров болакайни таниб унга  мурувват кўрсатди.

-Кел ўғлим, хўш хизмат,- дедилар? Шунда Полвон Расулни отаси:

– Ўн кундирки фарзандимда ҳаловат йўқ. Сизни кўриб созга маҳлиё бўлиб қолибди, шунинг учун сизга шогирдликка олиб келдим

Болабахшин кулиб қўйдилар.

-Ўғлим қўлингиздан соз чалиш, сўз айтиш келадими? Шунда Полвон Расулни отаси айтдики:

-Бахши бува қўлидан келмаса ўргатасиз.Ети сизники суяги бизники, -дедилар. Болабахшининг 12 нафар шогирди бор эди. Полвонбойни катта шогирдларидан Отахонни чақириб уни  ўн учинчи шогирд қилиб олдилар.

Полвон Расул созга саъатга меҳри, эътибори ошиб Болабахшига шогирд тушди ва санъат сирларини ўргана бошлади.

Полвон Расул аста – секин Бола бахшининг шогирдлари қаторида Хоразм мақомларидан ва классик ашулалардан, достонлардан  парчаларни ўрганиб бордилар. Бахши ота борган жойга шогирдлар ҳам бориб бир давра ярим, давра ундан ўрганган айтим йўлларни ижро қилиб мухлисларнинг назарига туша бошладилар. Шу пайтда Болабахшини бир қанча шогирдлари бор эди: Отахон бахши, Болтабой бахши, Дурдибой бахши, Нурмат бахши, Бекпўлат бахши,Карим бахши  ва бошқалар.

Полвон Расул моҳир дуторчи бўлиш билан бирга дуторга шундай меҳр қўйдики дуторни тузатиш, дуторни косасига коса қўйиш ва уни беркитиш, косасига парда бойлаш, ипак симларини тор қилиб ёйиш ва боғлаш, дутор қулоқчаларини ясаш каби сирларини ўрганиб моҳир уста даражасига етди.

Хивада  ўша даврларда қайси созанданинг  дутори синса ёки пардаси кўчса дарҳол Полвон Расулни топиб таъмирлатар эдилар. Устоз Полвон Расулов шундай созанда, моҳир саъаткор ва шу билан биргаликда дутор устаси ҳам эдилар.

Полвон Расулов бир қанча устозлар ёнида соз чалиб элга хизмат кўрсатдилар. Ўзбекистон халқ ҳофизи Фарҳод Давлетов, бахши Матёқуб Aбдуллаев ёнларида соз чалдилар. Бундан ташқари Полвон Расулов мақом йўлларини ҳам, Хоразм классик  йўлларини ҳам мукаммал билган инсон, бир сўз билан айтганда моҳир гўянда эдилар.

Полвон Расуловни 1950 йилларда Хива халқ театрига актёр қилиб ишга қабул қиладилар. Полвон Расулов моҳир дуторчи созанда ва етук актёр бўлиб етишади. У театрда “Ғариб ва Шоҳсанам”  спектакилида  Ғариб ролини ижро қилганда Хива халқи уни шундай олиқшлашадики,унинг ҳар бир ҳаракатларини қарсаклар билан қарши олишади. У ўзбек кино ижодкорлари томонидан суратга олинган ”Бунёд” бадиий фильимида ҳам хонга хабар бергучи ролини маромига етказиб ижро қилган. У моҳир созанда, бахши ва актёр, сифатида элга танилди ва узоқ йиллар халқ хизматида бўлди. У 1985 йилда оламдан ўтди. Унинг ишини бугунги кунда фарзандлари давом эттириб келишмоқда.  Катта ўғли Қадам Полвонов етук композиторлардан биридир. Полвон Расуловнинг  шогирдлари Раҳимбой Ортиқов, Исмоил Жуманиёзов ва бошқалар халқ хизматида. Устозни қилган ишлари биз ёшларга ибрат мактабидир.

Етмишбой AБДУЛЛАЕВ,

 Ўзбекистон халқ бахшиси,

 

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan