Хоразм вилояти халқ таьлими бошқармаси бошлиғи Х.Бектемиров Қўшкўпир тумандаги 4-ихтисослашган мактабда бўлиб, ота-оналар ва мактаб ходимлари мурожаатларини тинглаб, уларга якиндан кўмак бериб, камчиликларни бартараф қилиш учун ташриф буюрди.
Ташриф давомида ВХТБ бошлиғи Х.Бектемиров тумандаги 34-умумий ўрта таьлим мактабининг информатика фани ўқитувчиси Шахзод Курбондурдиевни «Бир миллион дастурчи «йўналишидаги самарали меҳнатлари учун ,ўқувчиларни қамраб олишда Республикада 2-ўринда турганлигини инобатга олиб «Халқ таьлими аьлочиси»кўкрак нишони билан муносиб тарзда тақдирлади. Қабулда катнашган мурожаатчи ота-оналардан К.Матмуратова мактаб йўлларини асфальт билан коплаб беришни, 37-, 15-,22 -,1-ИМИ,49 -умумий урта таьлим мактаби директорлари қўшимча бино,спорт зал,янги компьютер ва мебеллар сўраб мурожаат қилдилар.Сайёр қабул давомида тушган мурожаатлар туман халқ таьлими бўлими мудири, бўлим ижро интизоми ва ВХТБ ижро интизоми масьул ходимлари, ўринбосарлари, бош бухгалтер, эксплатация ходимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал қилиш масалалари кўриб чиқилди.
Зилола ЎРОЗМЕТОВА,
«Xorazmnoma»нинг жамоатчи мухбири