Қўшкўпирлик халқ таълими фидойилари
Қўшкўпирлик халқ таълими фидойилари

Қўшкўпирлик халқ таълими фидойилари

51 marta ko'rildi

ОДДИЙ МУАЛЛИМ

    Қадри билинади энди менга гоҳ,

   Олис мактабимнинг ўша беҳашам.

    Новоийку бизларга устоздир бироқ,

   Кимдир ўқитганку Навоийни ҳам.

  Шундай улуғ зодга ҳарф ўргатган ким,

   Оддий муаллимда, оддий муаллим.

        Шарифбой ота Шомуродовни кўрган борки саксон ёшни қоралаб қолган чол демайди.У ёшига нисбатан анча тетик бардам баққуват, фикрлашлари теран, ҳар бир сўзни обдан ўйлаб, мулоҳаза қилиб гапирадиган инсон. Ахир отахон умрининг 40 йилини воҳада халқ таълимини ривожлантиришга сарфлаганда.

-Отам мени ўқитувчи бўлишимни жуда-жуда истаган эди.”Ўғлим деган эди гурунгларининг бирида. Мен мана эсимни танибманки даладан бери келмадим. Колхознинг озми-кўпми берган нонига қаноат қилиб яшадим. Сизларни ўстирдим, улғайтирдим. Энди замон ўзгарётир, давр-давр ўқиганники ўғлим. Сен ўқи. Бизнинг давримизда ўқишга имкон бўлмади”.      Шарифбой ота билан суҳбатлшсангиз ўша даврларни эслаб кўзига ёш олади.

Шарифбой ота Шомуродов 1947 йилда Шихмаҳшад қишлоғида дунёга келган. Отаси Дурди бува Шомуродов колхозда 40 йил пахтачилик биргадаси бошлиғи бўлиб ишлади. Падарибузруквори турмуш ўртоғи Тўтижон момо билан беш ўғил беш нафар қизни тарбиялаб вояга етказди.

Шарифбой ота отасинин панд-насиҳатларига амал қилиб 1962 йилда ўрта мактабни тамомлагач, қайдасан Тошкенти деб азим пойтахтга йўл олди. Тошкент Давлат педагогика институтига хужжат топширди. Билими яхши эканми олийгоҳнинг физика-математика факультетига ўқишга кирди.

Хаш-паш дегаунча талабалик ҳам ортда қолиб диплом билан жонажон қишлоғига кириб келди. 1967 йили олийгоҳни тамомлаб келган навқирон йигит ўзи ўқиган 12-умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчилик фаолиятини бошлади.У ўзидаги бор билим ва маҳоратини ёшларга қунт билан таълим беришга бахшида этди. Янги ўқитувчи эмасми, устозлари ўгитларига қулоқ тутди  ва ўқиб ўрганди.

Яхши ўқитувчи ҳар ерда ва ҳамма жойда ҳам керак.У ўзининг тиришқоқлиги ва меҳнатсеварлиги билан жамоага, ҳамда ота-оналарнинг эътирофларига сазовор бўлди. Туман халқ таълими бўлими  раҳбариятининг назарига тушди. Уни 1979 йилда мактабнинг ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосорлигига лойиқ кўришди. Уч йил фаолият кўрсатгач 1981 йили уни мактаб директорлигига сайлашди. У ўша даврларда республика мактаб ўқитувчилари ўртасида йўлга қўйилган мусабқада 1970-1974 ва 1976 йилларда ғолиб бўлиб вазирликнинг Фахрий ёрлиқларига сазовор бўлган эди. Шарифбой ота Шомуродов 1987 йилгача директор бўлиб фаолият олиб борди.Унинг директорлик фаолияти давомида мактабнинг моддий техника базасини мустахкамлаш, ўқувчиларга  таълим олишлари учун шароитлар яратиб бериш ишларига алоҳида эътибор қаратди.

Директорчиликдан бўшагач яна ўқитувчилик фаолиятини давом қилдирди. Нафақага чиққач ҳам Урганч шаҳридаги 9-умумий ўрта таълим мактабида физика-математика фанидан ўқувчиларга сабоқ берди.

Қаҳрамонимизнинг турмуш ўртоғи Раҳима она Шарипова билан 3 ўғил ва 3 нафар қизни тарбиялаб вояга етказишди. Ўғиллари Қаҳрамон, Руслан ва Илҳомбойлар темир йўл соҳасида фаолият олиб бориб, эл-юрт орасида  од-обрўй қозониб келишмоқда. Нигора қизи сув техниги, Нодира мактабда кутубхоначи, Шоира ота изидан бориб математика ўқитувчиси бўлиб фаолият олиб бормоқда.

Шарифбой ота Шомуродов унвон ва орден медалларга қизиқмади. У фақат ишни биринчи ўринга қўйди.
Ундан сўрасангиз “халқнинг эътирофи барча унвонлардан устун” дейди. Негаки оддий муаллимларнинг ҳаммаси ана шундай хокисор бўлади. Олий тоифали, методист ўқитувчи эътирофи унинг учун ҳар қандай унвонлардан баланд.

 

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan