Мевали боғ ташкил қилиш ва кўчат етиштириш
Мевали боғ ташкил қилиш ва кўчат етиштириш

Мевали боғ ташкил қилиш ва кўчат етиштириш

548 marta ko'rildi

Кейинги даврларда мевали боғлар кенг майдонларда ташкил этилмоқда.Мева дарахтлари асосан кўчатхоналарда уруғидан ёки пайвандлаш натижасида етиштириб борилади.

Кўчатхоналаручун  унчалик кенг майдон бўлиши шарт эмас.Масалан 0.4 га 0.6 ёки бўлмаса бир гектар ер ажратиш билан кифояланиш мумкин. Биринчи кўчатхона 130-150 минг туп мевали кўчат етиштириб унинг турига қараб 30-100 гектар майдонга ўтказиб боғ қилиш мумкин. Кўчатхоналарда етиштирилган кўчатлар стандарт талабларга жавоб бериши керак.

Кўчатхонадаги бажариладиган ишлар:

1.Она боғлар ажратиб олиниши  керак.

Бунинг учун меваси ширин, навдор боғлар  танлаб олинади.Мевалари ташишга чидамли ёки қайта ишлаш саноатига зарур хом ашиё бўладиганлари ажратиб олинади.

2.Кўпайтириш бўлими:

Бу бўлимда пайвандлар ўстиришади,данаклар экилади ва иккинчи жойга кўчирилади.

3.Шакл бериш бўлими.

Бу майдонда ёш ўсимликлар  сифатига қараб ажратилади,пайванд қилинади., шакл берилади ва асосий жойга кўчириш учун тайёрланади  ёки сотишга жўнатилади.

Шакл бериш бўлими учга бўлинади.Мевали дарахтларнинг ёшига ва кўринишига қараб фарқланади.

1.Далада пайванд кўчатлар  бўлиб ёзни  охири август ойларида пайванд қилинади ва пайванд бўлими деб юритилади.Бу бўлим кўчатларнинг 1-2-3  йиллиги деб юритилади.2-3 йиллик кўчатлар кавлаб олиб тарқатилади.ёки сотилади.

2.Пайвандланган кўчат  ўстириш бўлими.

Бунда кўчат пайванд қилиниб 2-3 йил парвариш қилинади ва шакл берилиб  доимий ерга кўчирилади. Бунинг учун кўчатхона яқинида  2-3 гектар она боғ куртак олиш учун бўлиши керак.

Кўчатхона тупроғи бир гектарга 8-10 тонна гўнг 60-80 килограм фасфорли ўғитлар солиниб тупроқ юмшоқ холатга келтирилиши керак.

УРУҒ ЭКИШГА ТАЙЁРЛАШ

Уруғлар униб чиқишга тайёр бўлиши учун улар қумда сақланади.(стратификация қилинади)Бунинг учун қум ювилади,уруғларни шаклига қараб қум билан аралаштирилади. Уруғи майда дарахтлар: олма, нок ва беҳиларда бир қисм уруғга нисбатан уч қисм, данакли дарахтларда эса бир қисм уруғга нисбатан 5-6 қисм қум аралаштирилиб махсус чуқурчаларга ёйилади ва устидан чипталар ташланиб яна 20 сантиметр тупроқ ташланади. Экадиган уруғ миқдори кам бўлса яшиклардан фойдаланса ҳам бўлади. Кўчатхона катта бўлса баҳорда сялка билан кичик бўлса қўл билан экилади. Баҳорда экканда  олма беҳи  нок уруғлари енгил тупроқда 3-4 сантиметр ,оғир тупрооқда 2-3 сантиметр олча ,ўрик олхўри,бодом уруғлари 3-6 сантиметр  чуқурликда тупроққа кўмилади.Уруғларни устидан юпқа қилиб қум ва албатта 8-10 сантиметр қалинликда  чиритилган гўнг ёки ёғоч қипиғи сепилади. Экиш усули кенг қаторлаб ўтказилади.Қатор ораси 60-70-90 сантиметр  ёки техникага қараб экилади Беҳи,нок,олма гектарига 40-50 килограмм,  данаги 300-400 килограмм, шафтоли данаги 420-550 килограмм,,гилос 200-225 килограмм,олча 150-200 килограмм,бодом 100 килограмм қилиб белгиланса меёр ҳисобланади.

МЕВАЛИ БОҒ БАРПО ҚИЛИШ

Мевали боғлар учун ажратиладиган майдонлар ҳар томонлама режалаштирилиб танланади. Маълумки мевали боғларга унумдор  ерлардан ташқари ҳосилни йиғиб олиш учун йўл  техника бемалол ҳарактат қилиш учун  шароит бўлиши керак.

Боғ ташкил қилинадиган майдонни мелоратив холати яхши ерлар шўрлаб,батқоқлашиб кетмайдиган  сув йўли равон, сув қочириш учун захкаш,диринажлар яқин жойлашган бўлиши керак.Ер ости сувлари 2 метрни ташкил қилиши лозим. Мевали боғлар туп сони ўсимлик турига ва унинг ўсишига қараб белгиланади. Айрим дарахтлар икки хил кўринишда ўсади.Масалан олманинг айрим навлари юқорига қараб ўсса  айримлари ён томонга  тарвақайлаб ўсади.Экиш пайтида шу ҳусусиятларни ҳисобга олиш керак.

Туп оралиғи аниқ, тўғри белгиланиши лозим. Бунинг учун энг қулай усул кўчатлар орасини узун иплар билан туплар экиладиган жойга қозиқчалар қўйилади. Экиш усули тўғри тўртбурчак  квадрат,шахмат усулларида нишаб жойлар бўлса, зина –зина қилиб экилади. Қатор ва туп ораси турли хил масофани ташкил қилади. Шунга қараб бир гектарга туп сони  турлича бўлади. Боғни ҳосилдорлигини ошириш учун  асалари уялари келтириб қўйилади. Бу майдоннинг четларига ҳар 6-8 метрига асалари уялари жойлаштирилса уларнинг чангланиш яхши бўлади.Ҳосилдорлик гектарига 8-10 центнерга ошади.

Боғ қилиш учун асосан кўчатлар баҳорги мавсумда ўтказилади.Чунки кузги мавсум ноқулайроқ бўлади. Сабаби совуқ келган йиллари ривожланган кўчатлар қуриб қолади.Анжир,анор ,шафтоли,гилос кўчатлари совуққа чидамсиз ҳисобланади.

Баҳорда апрелнинг биринчи ўн кунлигида кўчат экиш ниҳояланади. Сабаби ернинг температураси қизиб кўчатларни ривожланиши яхши бўлмайди. Кўчатларни ерни яхшилаб тайёрлаб нишабликларни тўғирлаб, шудгорлаб чуқурини  эни 70-80 см чуқурлиги 60-80 см бўлиши керак.Чуқур кавлашда  тупроқни устки қисми тупроғи  ўнг томонга,  остки қисми тупроғи чап томонга ташланади. Кўчатни ўнг томондаги тупроғини олиб кўчат илдизига ташланади. Кейин чап томондаги озуқа моддалари кам бўлган тупроқ уст томонига ташланади.Тупроқни унумдор устки қисми кўчатни тез ривожланишига ёрдам бнради.

Агар  яхши чириган бегона ўти ўлдирилган гўнг бўлса, ҳар чуқурга 5-6 килограммдан солиб кўчат ўтқазилса  яхши бўлади.Намликни меёрида сақлайди.

Кўчат ўтказганигизда  ерни юзи теп текис бўлиши керак. Ер суғорилганда кўчат ўтказилган чуқурларнинг тупроғи ўтириб қолишини ҳам ҳисобга олиш лозим, акс холда чуқурчаларда сув туриб қолиши мумкин.

Шомурод ҚАЛАНДАРОВ,

Хива тумани Агрорсаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси катта инспектори.

 

 

 

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan