13 январь куни туман ҳокимлиги,Туризм ва спорт бўлими ташаббуси билан ,Ўзбекистон Либерал демократик партияси туман Кенгаши,туман ФВБ,туман ИИБ,туман Қўриқлаш бўлими билан ҳамкорликда “Мест”маҳалласида жойлашган 1-сон КҲМ нинг спорт залида жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш,аҳолининг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишини таъминлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида 14 январь ватан ҳимоячилари куни муносабати билан «Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати» шиори остида спортнинг бодминтон туридан мусобақалар ташкил этилди .Мусобақанинг очилиш маросимида туман ИИБ ўринбосари подполковник З.Қаландаров,туман ФВБ бошлиғи подполковник Ш.Машарипов,туман Қўриқлаш бўлими бошлиғи Б.Ражабов сўзга чиқиб иштирокчиларни табриклаб мусобақани очиб бердилар.Мусобақа юқори савияда ўтказилди.Мусобақа якунида туман ФВБ ўринбосари , Ўзбекистон Либерал демократик партияси туман Кенгаши раҳбарлари ғолибларга келгуси мусобақаларда ҳам муваффақиятлар тилаб,уларни Туризм ва спорт бўлими томонидан тегишли дипломлар ,ташаккурномаларва ҳомийлар томонидан эсталик совғалар билан тақдирладилар .
Т.САТТАРОВА,
Қўшкўпир туман Туризм ва спорт бўлими бошлиғи.