Ҳазорасп туман Давлат хизматлари маркази
Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Эътиборлиси шундаки, олиб борилаётган ислоҳотларнинг барида халқимиз манфаатлари, ҳуқуқ ва бурчлари давлат химояси остига олинган бўлиб, турли бюрократик, сансалорлик ва коррупциянинг олдини олиш, халқимизнинг давлат идораларидан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда.
Мамлакатимизда давлат хизматларини кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича кенг миқёсда бошланган ишлар доирасида аҳолига тезкор, қулай ва шаффоф хизматларни ташкил этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони ва ПҚ–3430-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилиб, вилоятларда ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари фаолияти йўлга қўйилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 январдаги 70-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тўғрисида”ги Низомга асосан, Давлат хизматлари агентлигининг вазифа ва функциялари аниқ белгилаб берилди. Туманда Давлат хизматлари маркази ташкил қилинганидан буён давлат хизматларини олиш юзасидан жами 129 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу кўрсаткич жорий йилнинг 12 ойи давомида 43 мингдан ортиқни ташкил қилган. Давлат сифатида аҳолидан келиб тушаётган ҳар бир эътироз ва таклифга қулоқ тутган ҳолда мавжуд муаммоларни бартараф этишга интиламиз. Биз қулай замонавий жихозланган бинода бугунги кунда халқмизга 150 турдаги давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Бу ерда халқнинг кундалик хаётида энг зарур бўлган хизмат турллари жамланган. Мана яқинда хадемай Давлат хизматлари Агентлигимизни ташкил топганига 4 йил тўлди. Шу қисқа фурсат ичида халқмизни ишончи ва хурматига сазавор бўлдик десам хам муболаға бўлмайди. Уч йил давомида халқмизга 195301 та хизмат кўрсатилди биргина бу йилни яни 2022 йилни оладиган бўлсак жорий йилнинг 1 январидан бугунги кунга қадар марказни ўзида 13009 та хизмат кўрсатилди.
Ҳазорасп туман Давлат хизматлари марказида аҳолига тезкор, шаффоф, сифатли давлат хизматларини кўрсатиш мақсадида самарали ишлар олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, маҳаллаларда яшовчи аҳоли сони, эҳтиёжи туман марказларидан узоқлигини таҳлил қилиш асосида Ҳазорасп тумани олис ва чека худудларда 17 дан ортиқ сайёр давлат хизматларини кўрсатмоқда.
Умуман олганда давлат хизматлари марказининг асосий мақсади, аҳолига турли тўсиқларсиз ва ортиқча ҳужжатларсиз давлат хизматлари кўрсатишдан иборатдир. Давлат хизматлари маркази томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бари юртдошларимизнинг давлат хизматларидан кўнгли тўлиб ва унумли фойдаланишлари йўлида қилинаётган саъй-ҳаракатлардир. Зеро Президентимиз таъкидлаганларидек, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши лозим”.
Мустафо ҚАЛАНДАРОВ,
Ҳазорасп тумани Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи.