Анъанавий ўзбек либосларининг сеҳри ва нафислиги: Тошкентда миллий либосларнинг ноёб намуналари намойиш этилди
Анъанавий ўзбек либосларининг сеҳри ва нафислиги: Тошкентда миллий либосларнинг ноёб намуналари намойиш этилди

Анъанавий ўзбек либосларининг сеҳри ва нафислиги: Тошкентда миллий либосларнинг ноёб намуналари намойиш этилди

276 marta ko'rildi

Ўзбекистон амалий санъат музейида “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўламларида” туркумидаги 30 жилдлик китоб ва альбомлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Мазкур тематик кўргазма Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги анъанавий ўзбек либосларига бағишланган бўлиб, унинг намуналари жаҳон музейлари ва шахсий тўпламларда сақланади.

Шунингдек, “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидаги нашрларнинг “Ўзбекистон музейлари ва шахсий коллекциялар материаллари асосидаги анъанавий ўзбек либослари” номли икки жилдининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда тарихий маълумотлар ва бизгача етиб келган кийимлар намуналари асосида яратилган ўзбек халқининг миллий либослари бой миллий мероси намойиш этилган. Бу нашрларда асосий эътибор либосларнинг минтақавий хусусиятларини очиб беришга қаратилган. Биринчи қисм Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона водийсида кийиладиган эркаклар ва аёллар кийимларига бағишланади. Иккинчи қисмда эса Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм ва Қорақалпоғистон миллий кийимлари ҳақида сўз боради.

“Миллий либос-миллийлик рамзи” тадбири доирасида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти олимлари томонидан яратилган китоб-альбомлар кўргазмаси ва тақдимоти ўтказилди. Амалий санъат музейи, Яккасарой тумани аёллар ва қизлар билан ишлаш бўлими, Ўзбекистон Бош прокуратураси, Тошкент тўқимачилик енгил саноат институти, “Осиё Рамзи” дизайнерлар уюшмаси унинг ташкилотчиларидир.

Барча вилоятлардан миллий кийим намуналари – Тошкент ва Фарғона, Сурхондарё ва Қашқадарё аҳолисига оид аёллар чопонлари кўргазмаси, ёрқин либослар ва тақинчоқлар ҳамда бошқа мавзули кўргазмалар намойиш этилди.

Иштирокчилар ўтган тадбир юзасидан ўз фикр ва таассуротлари билан ўртоқлашдилар.

Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Светлана Ортиқова:

– Бугун кўргазмада кўрган китобларимиз ақл бовар қилмайдиган даражада ажойиб асарлардир. Уларни такрор ва такрор ўқишимиз, улар билан онгимизни бойитишимиз керак. Биз бетакрор либосларимиз орқали маданий меросимизни асраб-авайлаймиз ва кўпайтирамиз, ёшларда миллий урф-одат ва анъаналаримизга меҳр уйғотамиз.

Холида Комилова, Ўзбекистон “Осиё Рамзи” дизайнерлар уюшмаси раиси, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти проректори, фан доктори:

– Бутун дунёдаги Ўзбекистон санъатини ўзига жамлаган ажойиб китоблар булар! Бугун уларни кўриш, ҳис қилиш, ўқиш учун, Германияда қандай намуналар сақланишини билиш учун, АҚШ коллекцияларида тақдим этилган либосларни кўриб, қойил қолиш учун ажойиб имконият яратилди. 

Кўпгина санъатшунос ва олимларнинг фикрича, бу жуда яхши натижаларга, юқори сифат ва жиддий илмий ёндашувларга эга бўлган ажойиб лойиҳа. Мен бу китобларни музейда экспонат сифатида қолдиришни ва бир ой давомида бу ерга талабалар ҳамда мактаб ўқувчиларини жалб қилишни таклиф қилдим.

Элмира Гул, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти етакчи илмий ходими, санъат фанлари доктори, профессор:

– “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳасининг 7 йиллик фаолияти давомида 60 жилдлик китоб-альбомлар яратилди. Айни пайтда 61 ва 62 жилдлар устида иш олиб борилмоқда. Кўпгина нашрларимизда анъанавий кийим ва заргарлик буюмлари мавжуд. Иш ва изланиш жараёнида миллий либосларимиз намуналари қанчадан-қанча хорижий ва шахсий коллекцияларда сақланаётганидан хабардор бўлдик ва ҳайратга тушдик. Ва ушбу лойиҳа туфайли бу тўпламлар мавжуд. Китобларимиз маданиятимизнинг хориждаги элчиларидир. Ва энг муҳими, бу мерос замонавий урфдаги либослар ривожланишининг асосидир.

Турсунали Қўзиев, Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари:

– Маданият ва санъат йўналишида ўтказиладиган барча тадбирларда бу китоблар намойиш этилиши керак, деб ўйлайман. Бугун тақдимоти бўлиб ўтган бу икки жилд, аслида, Ўзбекистон миллий либосларининг биринчи энциклопедиясидир.

Исмат Юсупов, Амалий санъат музейи директори:

– Аввало, бугунги тадбирга мезбонлик қилган ташкилотчиларга, бизга меросимиз билан танишиш учун ажойиб китобларни тақдим этган Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бу жилдларнинг ҳар бири ортида кўплаб олимларнинг улкан меҳнати ётибди. Ушбу кўргазма муҳим воқеалар муҳитини янада тўлдирди. Ва агар улар бўлмаганда, тадбир бунчалик қизиқарли бўлмасди.

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan