“Контрафактсиз ой”  тадбирлари доирасида: Инсон соғлиги муҳим
“Контрафактсиз ой”  тадбирлари доирасида: Инсон соғлиги муҳим

“Контрафактсиз ой”  тадбирлари доирасида: Инсон соғлиги муҳим

248 marta ko'rildi

Инсон соғлиги муҳим

Маълумки, мамлакатимизда жорий йилнинг 15 февралидан 15 мартигача “Контафактсиз ой” деб эълон қилинди. Республикамиз Президентининг 2021 йил 28 январдаги ПҚ-4965-сон қарори билан  тасдиқланган интеллектуал мулк муҳофазасини мустаҳкамлаш ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича “Йўл харитаси” нинг 19-бандида тегишли вазирлик ва идораларга республика бўйлаб контрафакт маҳсулотлар реализациясига қарши самарали курашишни кўзда тутувчи  “Контрафактсиз ой” тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш вазифаси юклатилган  эди.

Ойлик доирасида бошқармамиз томонидан тизимдаги тадбиркорлар, аҳоли,  ёшлар ўртасида кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Вилоятда фаолият олиб бораётган нашриётлар, матбаа корхоналари масъуллари билан ўтказилган давра суҳбатида уларга контрафакт матбаа маҳсулотлари инсонлар, айниқса ёш авлоднинг маънавиятига, саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши ва унинг олдини олиш юзасидан  зарурий тавсиялар берилди. Вилоятда китоб савдоси билан шуғулланувчи  савдо дўконлари фаолиятида  контрафакт  нусхалари айланмасига  қарши  курашиш, матбаа маҳсулотлари нашр қилишнинг олдини олиш мақсадида тайёрланган “Контрафакт маҳсулотларидан эҳтиёт бўлинг” мавзусидаги буклет тадбиркорлик субъектларига тарқатилиб,  мавзу юзасидан уларга атрофлича тушунтиришлар берилмоқда.

Хўш, контрафакт матбаа маҳсулотлари нима? Контрафакт матбаа маҳсулотлари – давлат стандартлари ҳамда белгилаб қўйилган меъёрий ҳужжатлардаги кўрсаткичларга зид равишда тайёрланган ва чоп этилган  маҳсулотдир. Контрафакт матбаа маҳсулотлари ёш авлоднинг соғлигига, шунингдек, тенг рақобатли муҳитнинг издан чиқиши ва иқтисодиётнинг мўътадил ўсишига салбий таъсир кўрсатади.

Шунингдек, ўзга ишлаб чиқарувчи ёки муаллифнинг асарини унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда қайта чоп эттириб, муаллифлик ҳуқуқини бузиши ёки адабий асарни сохталаштириб чиқариши орқали нафақат қонун бузилишига, балки бунинг  ортидан инсонлар саломатлигига ҳам жиддий зарар етказилиш мумкин. Яъни бундай маҳсулотлар сифатсизлиги, Давлат стандартларига жавоб бермаслиги билан соғлиқ учун муайян хавфни юзага келтиради. Бундан ташқари, контрафакт маҳсулотлар орқали қонуний фаолият олиб борувчи матбаа корхоналари ва савдо шоҳобчалари ҳам иқтисодий зарар кўрадилар.

Контрафакт  маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тарқатиш ва сотиш билан шуғулланиш Ўзбекистон Республикаси Қонунлари билан тақиқланади.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисида” ги Кодексининг 1771-моддасига кўра, асарлардан ёки турдош ҳуқуқлар объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, худди шунингдек асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини такрорлаш, тарқатиш, барчанинг эътиборига етказиш ёхуд асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг нусхаларида уларнингтайёрловчилари ҳақида, уларни ишлаб чиқариш жойлари тўғрисида, шунингдек муаллифлик ҳуқуқининг ва турдош ҳуқуқларнинг эгалари ҳақида ёлғон ахборотни кўрсатиш,- асарларнинг ва турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини, шунингдек уларни такрорлаш ҳамда тарқатиш учун фойдаланиладиган материаллар ва ускуналарни ҳамда бошқа ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган
бўлса,- асарларнинг ва турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини, шунингдек уларни такрорлаш ҳамда тарқатиш учун фойдаланиладиган материаллар ва ускуналарни ҳамда бошқа ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса- ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

 ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар

Агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan