Гурлан тумани “Мевазор” маҳалласидаги 8-умумий ўрта таълим мактабида “Инсонни қадрлаш ва улуғлаш” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирни мактаб директори С.Султанов очиб, ҳозирги дориломон замон ва ҳаёт ҳақида гапирди. Шундан сўнг “Мевазор” маҳалласи нуронийлар гуруҳи кенгаши раиси, халқ таълими фидойиси , меҳнат фахрийси Мадамин Янгибоев уруш ва тинчлик ҳақида ўз фикрларини билдирди. Шундан сўнг “Мевазор” маҳалласи ва “Дўстлик боғи” маҳалласи фаоллари ва Афғон уруши қатнашчилари Баҳодир Отажонов ва Баҳодир Ишметовлар уруш жароҳатлари ва ҳозирги тинч замонимиз имкониятлари ҳақида тўлқинланиб гапириб бердилар.
М.Шамуратова, М.Тилавова, З.Жуматова ва бошқа кўплаб устозлар ва ўқувчилар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлар, шеърлар, тинчлик ва ватанпарварликка чорловчи куй- қўшиқлар иштирокчиларга тақдим қилинди.
Тадбир барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Моҳира ТИЛАВОВА ,
Муқаддас ШАМУРАТОВА,
Гурлан туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг география фани ўқитувчилари.