Сил касалини даволашда ҳамширанинг психологик ёрдами
Сил касалини даволашда ҳамширанинг психологик ёрдами

Сил касалини даволашда ҳамширанинг психологик ёрдами

278 marta ko'rildi

     Сил бактериялари ҳаво-томчи йўли орқали юқади. Улар сил билан касалланган инсонлар организмида кўп  яшайди.  Бунда сил учун хос бўлган яллиғланиш пайдо бўлади, шундан сўнг эса тўқиманинг емирилиши ҳам вужудга келади, кавак деб номланувчи бўшлиқлар шаклланади, уларнинг ичида миллионлаб сил бактериялари мавжуддир. Улардан йўталганда, акса урганда, гаплашганда сил бактериялари атрофдаги ҳавога ажралиб чиқади. Сил бактериялари ҳавода кўп вақт давомида мавжуд бўлиши мумкин.  Бу сил билан зарарланишнинг (юқтиришнинг) ҳаво-томчи деб номланувчи асосий йўли ҳисобланади. Шунинг учун сил бактериялари билан зарарланишдан ҳеч ким ҳимояланмаган, ахир ҳаво ҳамма инсонлар учун ягона ҳисобланади.

Сил наслдан наслга ўтмайди. Сил таёқчаси бемор инсоннинг йўталганида, унинг аксирганида ва суҳбатлашганида ҳаво-томчи йўли билан юқади. Нафақат йўтал, балғам, ҳатто чанг ҳам хавфли. Қуёш нури тушмайдиган нам жойларда сил қўзғатувчиси ойлаб яшаши мумкин.   Сил наслдан наслга ўтмайди     Сил билан касалланган беморларнинг рухиятида бир қанча ўзгаришлар бўлади.

Атрофдагиларга нисбатан адоват ҳисси авторитар оилада‐самимийлик ва ўзаро тушуниш танқислиги муҳитида шаклланади ва бу сил беморларининг руҳий коррекциялашнинг ассосий мақсади ҳисобланади. Беморлар ўз эрки ва манфаатларини чекловчи омилларни кўрадиган ҳаётий вазиятлар адоват ҳиссини кучайтиради ва низоли хулқ‐атворни юзага чиқишига сабаб бўлади. Тадқиқотда аниқланишича, соматик жиҳатдан соғлом инсонларда сил билан оғриган беморларда атрофдагиларга нисбатан адоват тажовузкор ҳатти‐ ҳаракатларда эмас, балки давомли аффект зўриқиши билан биргаликда кечувчи маҳсулсиз эмоционал кечинмалар, инсонларга нисбатан жиззакилик ва гумондорлик билан ифодаланади. Беморларда кўпроқ ишонч ва ўзгаларга нисбатан хайрихоҳлик, уларнинг ҳатти‐ҳаракатларига нисбатан бағрикенглик, кечира олиш кўникмаларини шакллантириш лозим.

 Қўллаб‐қувватлаш гуруҳлари фаолиятларининг аҳамиятли жиҳатларига қуйидагилар  киради:

Сил билан оғриган беморларни худди шундай вазиятда бўлган инсонлар томонидан тақдим этилган ўзаро ва коллектив ёрдам воситасида руҳий далда бериш;

Қўллаб‐қувватлаш гуруҳларига кўмак бериш усуллари бўйича ўқув курсини ўтган маслаҳатчи, ижтимоий ишчи ёки ихтиёрий бошқа мутахассис бундай учрашувларда етакчиликни ўз бўйинларига олишлари лозим. Сил беморларига бош бўлишга ўқитилган маҳаллий ҳамшира бундай гуруҳни бошқаришда етакчиларга ёрдам беришлари мумкин.

Қўллаб‐қувватлаш гуруҳларининг ҳар бири билан аниқ малакага доир мезонларни қабул қилиш лозим;

Айниқса агар бундай учрашув очиқ ҳавода ўтказилишининг имкони бўлмаса, иштирок этиш ҳуқуқи, қоидага кўра, фақат балғам суртмаси таҳлили манфий бўлган ва юқумли бўлмаган беморларгагина тегишли бўлиши керак.                       Мадад гуруҳларида қатнашиш учун, шунингдек, касалликдан соғайиб кетган беморлар таклиф этилиши мумкин, чунки айнан ўшалар ҳали ҳам даволаниш жараёнида бўлганларга умид беради;

Айрим ҳолларда беморнинг оила аъзоларини гуруҳда иштирок этишга жалб этиш мумкин. Масалан, ножўя таъсир ва муолажадаги қийинчиликларни муҳокама қилинаётганда беморлар бошқа беморларнинг қариндошлари билан жуфтликда ишлашлари мумкин. Бундай ҳолларда оила аъзолари сил беморлари кечинмаларини яхшироқ тушунадилар, уларнинг қариндоши кўплаб нохуш ҳолатларни ўзлари ўйлаб топмаётгани ва ҳақиқатдан бошидан кечираётганини англайдилар. Мазкур сессиялар беморга унинг яқинлари  далда бўлишлигига ёрдам беради.

Жиддий руҳий‐ижтимоий муаммолари бор беморлар учун алоҳида гуруҳлар сақланиб туриши мумкин ва улар учун психиатрия муаммоларига доир билимларга эга етакчи зарур бўлиши мумкин. Бошқа гуруҳлар, асосан, ўз‐ўзини ташкил этиш йўлидан бориши ва психиатрик муаммолари бўлмаган беморлар манфаатларига хизмат қилиши мумкин.

Мадад гуруҳларига учрашув иштирокчиларини иштирокчиларини таклиф этишда, уни ўтказиш учун жой тайин қилишда ва бошқа ташкилий масалаларни ечишда ёрдам керак бўлиши мумкин.

Коррекция мақсадидаги маслаҳат барча беморларга тавсия этилмайди. Коррекция ёрдами зарурлиги масаласи шифохона психологи томонидан даволовчи фтизиатр‐шифокор билан бамаслаҳат ҳал этилади. Бунда, касаллик тарихи маълумотлари (ташхис, касаллик давомийлиги, ҳолатининг оғирлиги, анамнез, беморнинг ҳаёти ва оилавий аҳволи тўғрисидаги анкета маълумотлари), психологик ва нейропсихологик изланишлар натижаларини ҳисобга олиш зарурдир.

Олинган  маълумотлар асосида бемор    қуйидаги гуруҳлардан                     бирига    бириктирилади:

1‐гуруҳ – руҳий коррекцияга эҳтиёжманд бўлмаган психиканинг компенсацияланган ҳолати кузатилаётган беморлар: беморнинг руҳий қийинчиликлари вақтинчалик бўлиб, унинг касалликка муносабати барқарор ва ўзини баҳолашида патологик бузилишлар мавжуд эмас; мулоқот давомида бемор инсонларга нисбатан муносабати ва ўзининг ҳатти‐ҳаракатлари учун масъулиятни ҳис этади; изланиш, ривожланиш ва ўзини намоён этиш қобилияти сақланган. Руҳий ўрганиш маълумотларига кўра, характеристикалар кўрсаткичлари меъёрдан ошмайди.

2‐гуруҳ – атрофдагилар билан муаммоли муносабатлар, касалликка нисбатан номувофиқ муносабат, ваҳима, ўзига ишонмаслик оқибатида руҳий коррекцияга муҳтож психиканинг субкомпенсацияланган ҳолатидаги беморлар. Психологик изланишлар маълумотларига кўра, характеристикалар кўрсаткичлари меъёрдан чиққан.

3‐гуруҳ – қобиқ марказлари функционал ҳолатининг физиотерапевтик меъёрлаштириш фонидаги руҳий коррекцияга муҳтож психиканинг декомпенсацияланган ҳолатидаги беморлар: бундай беморларга яққол ифодаланган асаб бузилишлари (астения, тушкунлик, обсессив‐фобия ва ҳ.з.) хосдир. Психологик изланишлар маълумотлари асосида кўрсатилган характеристикалар кўрсаткичлари меъёрдан четга чиқади.

                 ПСИХОЛОГИК ҚЎЛЛАБ‐ҚУВВАТЛАШДА АСОСИЙ ЁНДАШУВЛАР

 Психологик қўллаб‐қувватлашда шуни тушуниш керакки, сил беморлари дуч келадиган қийинчиликларнинг аксарият қисми хулқ‐атворнинг ўзгариши билан боғлиқ. Хулқ‐атворнинг ўзгариш жараёни маслаҳатчидан ушбу жараённинг тузилмасини тушунишни, унинг босқичларини аниқлаш ҳамда турли босқичларда психологик ишнинг турли усулларини қўллаш кўникмаларини талаб қилади.

Шунингдек, психологик қўллаб‐қувватлашда коммуникация тузилмасининг ҳар бир элементининг ролини ҳисобга олиш ҳамда маслаҳат бериш мақсадларига эришиш учун энг самарали усул ва йўллардан фойдаланиш керак. Ахборотнинг манбадан қабул қилувчига етказилишининг самарадорлигини ошириш учун ахборот қабул қилувчининг қабул қилиш ва фикрлаш турларини ҳисобга олиш, ахборотни етказиш йўлидаги мавжуд тўсиқларни бартараф қилиш, мулоқотнинг вербал ва новербал жиҳатларидан тўғри фойдаланиш, шунингдек шахслараро мулоқотнинг бошқа усулларини қўллаш лозим.

Дилрабо  ВАПАЕВА

Хоразм вилояти Фтизиатрия ва пулмонология марказида Диспансер катта ҳамшираси       

 

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan