Табиий газдан тўғри ва хавфсиз фойдаланинг!
Табиий газдан тўғри ва хавфсиз фойдаланинг!

Табиий газдан тўғри ва хавфсиз фойдаланинг!

361 marta ko'rildi

ИС ГАЗИДАН ЗАҲАРЛАНИШНИ ОЛДИНИ ОЛАЙЛИК

Ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши каби бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида «Қўшкўпир тумангаз» филиали, туман электр тармоқлари,«Ўзнефтгазинспекция»Хоразм вилояти худудий бўлими ҳамда туман Ёнғинга қарши кураш жамияти ходимлари билан ҳамкорликда туманимиз маркази ва қишлоқларида, ўз-ўзини бошқариш органлари ходимлари билан жойларда газдан тўғри фойдаланиш қоидалари ва ис газидан заҳарланишни олдини олиш бўйича кенг кўламда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.Тарғибот ишлари жараёнида аҳоли хонадонларида фойдаланиб келинаётган газ жиҳозлари ҳолати ўрганилди, ностандарт, қўлбола ясалган ва фойдаланиш жараёнида яроқсиз ҳолга келиб қолган газ жиҳозларидан фойдаланиш тақиқлаб қўйилди.Газ тармоғидан яроқсиз газ ускуналари ажратилиб, хонадон эгаларига тушунтириш ишлари олиб борилди ва уларига сертификатли замонавий тежамкор газ ускуналари ўрнатиш зарурлиги тушунтирилди, бунинг натижасида:

Хонадонларда бахтсиз ҳодисалар содир бўлмаслиги;

-ҳаво газ аралашмаси чақнаши, ис газидан заҳарланиш, ёнғин чиқиб келиши олди олиниши;

-табиий газ тежалиши натижасида ҳамма хонадонларга меъёридаги босимда газ етказиб берилиши;

Фойдаланилган газни тежалиши ҳисобига хонадон эгаси газ тўловини кам миқдорда тўлаши, оила бюджетига фойда эканлиги тушунтирилди.

Табиий газдан фойдаланиш жараёнида очиқ оловдан хонадонда фойдаланиш,- мўри (дудбуронлар) нинг яхши ишламаслиги ёки умуман йўқлиги, асосан ошхона газ плитаси устида заҳарли газни ташқарига чиқарувчи шамоллатиш каналлари йўқлиги ҳам ис газидан заҳарланишга олиб келади.

Ис гази хонадонларимизда фойдаланадиган кўмир,ўтин,табиий ва суюлтирилган газ ва бошқа ёнувчи материалларнинг чала ёниши,кислород етишмаслиги сабабли тўлиқ ёна олмаслиги оқибатида келиб чиқадиган газдир.Ис гази ҳидсиз,рангсиз газ бўлиб хонада 0,1% ни эгалласа инсон ҳаёти ўлим билан тугайди.Кимёвий формуласи СО.

Ис гази организмга ўпка орқали кириб қон таркибидаги гемоглобин ва кислород ташувчи эритроцитларни ўзаро боғлаб кислородни тана бўйлаб ҳаракатланишини чеклайди.Инсон миясига кислород етарли етиб бормаслиги оқибатида инсон ҳушини йўқотади,ҳушини йўқотган кишига ташқаридан ёрдам берилмаса ҳаёти ўлим билан тугайди.Хонада ис гази сезилса одам оғзи-бурнига нам мато босиб имкон даражасида полга-пастга энгашган ҳолда ҳаракат қилиб,хона эшик ва деразаларни очиб шамоллатиши,уйга киришдаги газ жўмракларини беркитиши керак.

Ис газидан инсон заҳарланиш давомида:

Бош оғриқ сезилади.

Кўнгил айниши кузатилади.

Ўзини бошқара олмай тентираш бошланади.

Йўтал кузатилади.

Толиқиб йиқилади.

Бош айланиб ҳушидан кетиш ҳоллари кузатилади.

Ис газини келтириб чиқарувчи сабаблар бозорларда сотилаётган сертификати йўқ газ жиҳозлари қўлда ясалган газ ускуналари. Эрон давлатида ишлаб чиқарилган камин печкалари фойдаланиш қоидаси биз тушунмайдиган тилда ёзилган газ жиҳозлари ва сув шланглар орқали уланган қўлбола газ ёндирғич (горелка)лар киради. Хонадон соҳиби хонани иситиш ва овқат тайёрлашда газдан фойдаланиш хавфсизлик қоидаларини тўлиқ ўрганиб кейин фойдаланишни бошлаши керак. Акс ҳолда оқибати бирон бир инсон ҳаётига ва моддий бойликларига зарар етказадиган бахтсиз ҳодиса содир бўлиши мумкин.

Мисол тариқасида Республикамиз ҳудудларида содир бўлган ис гази билан заҳарланиш ҳолатларини келтирамиз. Фарғона вилоятида 2 нафар ёш бола, Жиззах вилоятида 4 нафар одам ис газидан заҳарланиб ҳаётдан кўз юмди. 2021 йил 27 апрель куни соат 11 :40да Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳридаги «Обод турмуш» МФЙ ҳудудида жойлашган икки қаватли уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Бунинг оқибатида бинонинг иккинчи оқибатига жиддий зарар етказилиб, юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро вафот этган.

Жорий йилнинг 16 январь куни Фарғона вилояти Фарғона шаҳри «Мададкор» МФЙ яшовчи Ким Леонид Павлович ,Ким Виктория,Ким Павеллар ис газидан заҳарланиб вафот этишган.Ис газидан заҳарланишга хонадондаги газ плитанинг духовкаси ёниқ ҳолата бўлганлиги сабаб бўлган.

ИС ГАЗИДАН ЗАҲАРЛАНГАНДА ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИШ КЕРАК?

Ис гази организмга нафас аъзолари орқали таъсир этади. Ушбу газ кислородга нисбатан 300 маротаба тез ва кўпроқ гемоглобинга бирикиш хусусиятига эга, шунинг учун жуда маҳкам бирикма-карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Оқибатда гемоглобиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти жуда пасайиб, гипоксияга, оғир заҳарланганда аноксияга олиб келиши мумкин.

Ис газининг катта миқдори таркибида темир моддаси бор. Нафас олиш ферментини парчалайди. Бу ўз йўлида, тўқималарнинг нафас олиш фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Ис гази билан заҳарланган организмда углерод ва оқсил алмашинуви бузилади, натижада, асидоз аломатлари юзага келади. Қон таркибида калий ва кальций мувозанати марказий нерв тизими фаолиятини бузади. Бош мияда босимнинг ошиши, мияга ва юрак мушакларида қон айланиши кузатилади. Организмга кислород етишмаслиги оқибатида марказий нерв тизими фаолияти бузилади. Шу тариқа инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин.

Табиий газнинг хонада тўпланиши оқибатида ёнғин ёки портлаш содир бўлади ҳамда бунинг натижасида инсон турли тан жароҳати олиши мумкин.Заҳарланган кишини зудлик билан тоза ҳавога олиб чиқиш зарур, нафас олиши тўхтаб қолганда, сунъий нафас бериш лозим. Бу тадбирни бемор мустақил нафас олгунга қадар ёки биологик ўлим аломатлари пайдо бўлгунча давом эттирилади. Баданни ишқалаш, оёқларга грелка қўйиш, қисқа вақт нашатир спирт буғларини ҳидлатиш (нашатир спирти бемор бурнидан камида 1 см узоқликда шимдирилган пахта ёки марлида бўлиши шарт, акс ҳолда спиртнинг ўткир ҳиди беморни фалаж ҳолатига олиб келиши мумкин) заҳарланиш оқибатларини тугатишга имкон беради.

Заҳарланиб қолган кишилар зудлик билан касалхонага олиб борилиши керак, чунки бирмунча кейинроқ ўпка ва асаб тизими томонидан оғир асоратлар вужудга келиши мумкин.

Агар бемор ҳушида бўлса, тананинг юқори қисмини қисиб турувчи кийимлардан бўшатилади, иссиқ чой ёки қаҳва ичирилади. Ҳар қандай ис газидан заҳарланиш даражасида ҳам беморлар шошилинч ҳолда реанимация ёки токсикология бўлимига ётқизилади. Касалхонадан чиққан беморлар терапевт ва невропатолог кузатувида бўлиши шарт. Акс ҳолда кейинчалик унинг аломатлари юзага чиқиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар табиий ва суюк газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинг! Яроқсиз ҳолга келиб қолган носоз сертификатсиз ёки сертификат ёзуви ва фойдаланиш қоидалари биз тушунмайдиган тильдаги ёзув билан ёзилган газ жиҳозларидан фойдаланманг!

Муродбек СОБИРОВ,

«Худудгаз Хоразм» Қўшкўпир туман ГТБ бошлиғи.

Баҳодир ҚУРЁЗОВ,

Шерзод ХЎЖАНИЁЗОВ,

«Ўзнефтгазинспекция»Хоразм вилояти худудий бўлими бош мутахассислари.

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan