Тадбиркорлик ва инвесторларга иқтисодий судларга  мурожаат қилиш тартиби ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш
Тадбиркорлик ва инвесторларга иқтисодий судларга  мурожаат қилиш тартиби ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш

Тадбиркорлик ва инвесторларга иқтисодий судларга  мурожаат қилиш тартиби ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш

235 marta ko'rildi

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан мамлакатда тадбиркорлик фаолиятининг тўсқинликсиз амалга оширилишини таъминлаш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Ушбу мақсадда муқобил текширувлар ва режадан ташқари текширувларнинг барча турлари бекор қилинди, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги бир қатор лицензияланадиган фаолият турлари ва рухсат бериш тартиб-таомиллари қисқартирилди ҳамда соддалаштирилди. Мазкур чора-тадбирлар мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро миқёсдаги рейтингига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, тадбиркорлик фаолияти соҳасида бир қатор тизимли муаммолар сақланиб қолмоқда, уларнинг ҳал этилиши бизнесни ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, мамлакатга хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатли ҳимоясини таъминлаш имконини беради.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил                     21апрелдаги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ – 5087-сонли қарорини қабул қилиниши, тадбиркорлик, кичик бизнесни ривожлантиришдаги кенг қўламли ишларни янги босқичга кўтарди.

Мазкур қарор билан тадбиркорлик субъектларига банк кредитлари бўйича компенсация ва кафилликлар кредит шартномалари сонидан қатьи назар берилиши, бунда, компенсациялар тақдим этилаётган кредитларнинг умумий суммаси 10 млрд сўмдан, кафилликларнинг умумий суммаси эса 8 млрд сўмдан, бироқ умумий кредит суммасини 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланди.

Хусусан: Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари юзасидан суд-ҳуқуқ тизимида ҳам қатор ислоҳотлар амалга оширил келинмоқда.

Шунингдек, ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун иқтисодий судга Ўзбекистон республикаси иқтисодий процессуал кодексда белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақли.

Қонунчиликда назарда тутилган холларда судга бошқа шахслар ҳам  мурожаат қилишга ҳақли судга мурожаат қилиш фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан юзага келадиган низолар бўйича – даъво аризаси шаклида, буйруқ тартибида иш юритиш, алоҳида тоифадаги ишлар бўйича ҳамда Кодексда назарда тутилган бошқа холларда ариза шаклида мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур йўналишларда амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида кўрсатилган халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатимиз ўрни тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Жумладан, Ўзбекиcтонда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни енгиллаштириш ва рағбарлантириш мақсадида соҳага оид қатор тартиботлар танқидий қайта кўриб чиқилиб, эскирган, замон талабига жавоб бермайдиган бюрократик тўсиқ ва ғовлар бекор қилинди. Кўрилган чоралар натижасида республикада ишбилармонлик муҳити яхшиланди, тадбиркорлик субъектлари ва инвесторлар учун кенг имкониятлар яратилди.

А. Турақулов,

Боғот туманлараро иқтисодий суди раиси.

                                                                                    

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan