ҚЎШКЎПИРНОМА
ҚЎШКЎПИРНОМА

ҚЎШКЎПИРНОМА

167 marta ko'rildi

ҚЎШКЎПИРНОМА

Маситу  Ёвғурда макон топган эл,

Неча замонлардан омон топган эл.

Буюк боболарим яшаган макон,

Бир ёнда Янгилик бир ён Айронкўл.

Истиқлол нуридан яшнаган гулсан,

Қадимий навқирон Қўшкўпир элсан.

 

Бўрлоқдан бошланар Ўзбекёп обод,

Қадим Ваҳимчининг элотлари шод.

Деҳқони миришкор, меҳнаткаш танти,

Боғ-роғин гуллатар жўшқин “Ғозовот”.

Истиқлол нуридан яшнаган гулсан,

Қадимий навқирон Қўшкўпир элсан.

 

Қаторда ўрни бор Ғозовотнинг ҳам,

Элгалди, Пахтакор,  Шерободнинг ҳам.

Асрлар қаърини забт этиб бугун,

Истиқлол нуридан  бунчалар кўркам.

Истиқлол нуридан яшнаган гулсан,

Қадимий навқирон Қўшкўпир элсан

 

Қатоғон бир ёни гапга чечан юрт,

Қадим анъанаси бўлмаган унут.

Ердан дур ундирар бободеҳқони,

Элига ёғади баракаю қут.

Истиқлол нуридан яшнаган гулсан,

Қадимий навқирон Қўшкўпир элсан.

 

Хадранинг ерлари Хивага туташ,

Незахос боғлари кўнглимга оташ,

Келсанг Хадрасига кетгинг келмайди

Одамлари саҳий суҳбаткаш, дилкаш,

Истиқлол нуридан яшнаган гулсан,

Қадимий навқирон Қўшкўпир элсан

 

Бугун Хонободнинг чиройин кўринг,

Кўктом кўчасидан одимланг, юринг,

Сен улуғ ватаннинг юраги жони,

Бир парчаси сенсан ахир  юртимнинг,

Истиқлол нуридан яшнаган гулсан,

Қадимий навқирон Қўшкўпир элсан.

 

Хайрободга келсанг кўнгил ёришгай,

Меҳмонларга хуш келдинг деб турушгай.

Гўё таниш, минг йиллик қадрдондай

Одамлари қучоқ очиб кўришгай

Истиқлол нуридан яшнаган гулсан,

Қадимий навқирон Қўшкўпир элсан

 

Қадим Оқдарбандда ҳаёт жўшади,

Унда одамлари қайнаб тошади,

Ватан  келажаги учун хамюртим,

Юртим равнағига хисса қўшади.

Истиқлол нуридан яшнаган гулсан,

Қадимий навқирон Қўшкўпир элсан.

 

Ших эли азалдан меҳнаткаш деҳқон,

Аллоҳ назарила  уларга боққан,

Дастурхони тўкин,эли обод юрт,

Кўксига истиқлол орденин таққан.

Истиқлол нуридан яшнаган гулсан,

Қадимий навқирон Қўшкўпир элсан

 

Кенагас боғлари сўлимдан сўлим,

Қадим Довуд эли очилган гулим,

Туманимнинг азим дарвозасисан,

Хуш келибсиз дейман кўксимда қўлим

Истиқлол нуридан яшнаган гулсан,

Қадимий навқирон Қўшкўпир элсан.

 

Қадим Шихмахшади Хивага ёндош,

Одамлари бир бирига қариндош,

Бир ариқдан сув ичади икки эл,

Тўй беришса бир бирига елкадош,

Истиқлол нуридан яшнаган гулсан,

Қадимий навқирон Қўшкўпир элсан.

 

Айтаман бундайин замон бўлмаган,

Бундайин тўкинлик даврон бўлмаган,

Элим тўқ, юртим тинч қиламан деган,

Доно Юрбошимдай полвон бўлмаган.

Истиқлол нуридан яшнаган гулсан,

Қадимий навқирон Қўшкўпир элсан.

 

АЗИЗИЙ.

 

 

\

 

 

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan