Моҳинур ижоди
Моҳинур ижоди

Моҳинур ижоди

31 marta ko'rildi

Моҳинур (Ойжамол Алиева) 1949  йил 10 июнда Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний туманида таваллуд топган. Тошкент Давлат университети (ҳозирги УзМУ) нинг математика ва ҳуқуқшунослик  факультетида таҳсил олган. Москва  Давлат университети (МГУ) да номзодлик ишини ҳимоя қилган.

Моҳинур ижодда ҳам ўз ўрнига эгадир. Унинг «Бўстон баҳори», «Субҳидам наволари»,»Илк севги»,»Кўнгил сарҳади»,»Илинж сўз», «Эзгулик файзи», «Тулки ва лайлак», «Айирмасин Ўзбекистондан!» номли китоблари нашр этилган. «Маънавият, маърифат, ижод…-1′, Маънавият,маърифат,ижод…-2» жамоа тўпламларида шеърлари чоп этилган.

У Халқаро Турон Академияси Ёзувчилар Уюшмасининг ҳақиқий аъзоси, Туронда хизмат кўрсатган адиб, «Дўрмон» ижодкорлар клуби аъзоси ва кўкрак нишони, дипломи  ва гувоҳномаларига эга.

АМИН ДЕНГЛАР ОЧИЛСИН КИЗЛАРНИНГ БАХТИ

 

Ёмон кўздан асрагай Аллоҳ сени,

Ғамингга ҳеч куймагай онанг сени.

Қизлик давринг эртага топилмайди,

Амин денглар очилсин қизларнинг бахти.

 

Қизларнинг ичида шу сарвинозим,

Катта йўлда ўрдагим билан ғозим.

Суҳбатдошим жон қизим кўнгил хушим,

Амин денглар очилсин қизларнинг бахти.

 

Қизгинамнинг бармоғи бўғин-бўғин.

Куёв бола бўлмагайди бўйни йўғон.

Қизгинамнинг бўйлари сарви сунбул,

Амин денглар қизларнинг очилсин бахти.

 

Бу чиройли барно қизга умр берсин.

Бошидаги тилла жиға давлат бўлсин.

Туққанлари ўғил-қиз фарзанд бўлсин.

Амин денглар очилсин қизларнинг бахти.

 

Оқ юз билан етгайсан муродингга,

Ҳеч маломат етмагай авлодинга.

Давлат қўнсин куёв бола бошларига,

Амин денглар очилсин қизларнинг бахти.

 

Жон қизгинам катталар дуосин олгин.

Тажрибали қайнонангдан сабоқ олгин.

Пайғамбарнинг қизидек бахтли бўлгин.

Амин денглар очилсин қизларнинг бахти.

 

Маънавий бой,камбағал деб ўйламангиз.

Манглайида бахт қуёши порлаб турсин.

Дардмандлар ҳам доим шифо топаверсин.

Амин денглар очилсин қизларнинг бахти.

 

24.06.2021й.

КЎНГИЛ ҚУШИ

 

Кўнгил қуши қафасидан учиб кетди.

Билмам энди қайси боғни макон этди.

Кўнгил қушин  излаб қаён борай энди.

Ёш бошима қайгу-алам  солиб кетди.

 

Дийдамдан ёш тўкдим они ахтариб,

Изладим кўнгил қушин телбадек ёниб.

Тополмадим жумла жаҳонни ахтариб.

Умидла кезарман жонимдан кечиб.

 

Ишқнинг тоғларида кездим саросар.

Мардонадур ишқнинг юкин тортганлар.

Ишк йўлида жонин қурбон этганлар.

Кўнгил мени не куйларга солмади.

 

Фироғида бағримни кон этибдур.

Сўроглаб юрагим сайрон этибдур.

Кўнглим ёрнинг ғамини чекибдур.

Моҳинурни не куйларга  солибдур.

 

25.06.2021й.

ОТА-ОНАНИ ҚАДРЛАШ

 

Бир насиҳат айтай сенга,

Жоним болам қулоқ сол.

Ота-она ғаниматдур,

Ўтганлардан ибрат ол.

 

Ақл эрсанг падарингдан,

Дуо дурин териб осгин

Афзал олтин,гавҳардан

Насиҳатга қулоқ солгин

 

Ота-она ҳурматини,

Тирик чоғида қилгин.

Жафога солсанг жонини,

Навбат келар,сен ҳам тортгин.

 

Кунлар келар ота-онанг,

Гойиб бўлади кўзингдан.

Эслаб қилган хатоларинг,

/Ғаминг кетмайди дилингдан.

 

Ёдга тушса ота-онанг,

Ёки тушларингда кўрсанг.

Тополмайсан зор йиғласанг

Афсусга ўрин қолдирсанг.

 

Кўргинг келиб соғинганда,

Суянар тоғим деганда.

Дилингни очай деганда,

Йўқдир олар энди сенга.

 

Ғамли дамлар кўп бўлар,

Ёшликда тушунмай ўтар.

Кўзингни оч,уйҳон саҳар

Ота-онанг дардинг олар.

 

Ота-онанг ўтса оламдан

Ярим кўнгил бўлиб қоласан

Ёдга тушган вақтида бирдан.

Юрак ёниб ,афсус киласан.

 

Отанг излаб тополмассан.

Падарим деб йиғлайсан

Онанг излаб тополмассан

Онажон деб йиғлайсан.

 

Кўргинг келса соғиниб

Дилинг ғамларга тўлиб

Кўзларинг ёшларга тўлиб

Афсус дерсан хўрсиниб.

 

Ёмон оталар бўлмайди

Фарзандини ўйлайди

Ёмон оналар бўлмайди

Емай фарзандга сақлайди.

 

27.06.2021й.

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan