СОБИР РЎЗМЕТОВ ВА УНИНГ АВЛОДЛАРИ
СОБИР РЎЗМЕТОВ ВА УНИНГ АВЛОДЛАРИ

СОБИР РЎЗМЕТОВ ВА УНИНГ АВЛОДЛАРИ

47 marta ko'rildi

СОБИР РЎЗМЕТОВ ВА УНИНГ АВЛОДЛАРИ

Ғозовотликлар ўқитувчи-муаллим, мактаб директори бўлиб ишлаган, ўз даврида мактаблар очиб элга зиё, нур таратган Собир ота Рўзметов номини ҳали ханузгача эслаб юришади. Бу бежиз эмас албатта. Сабабиким ХХ аср бошларида тузум ўзгариб, янгича давр, янгича дунёқараш шакллангандан кейин, янги типдаги мактаблар очилиб халқнинг ўғил-қизлари таълим оладиган даргоҳлар кўпайди.  Мактабларда ишлаш учун ўқитувчи-муаллимларга эҳтиёж ошди. Ана шундай даврларда ишлаган инсонлардан бириси Собир ота Рўзметов эди.

Собир ота Рўзметов 1921 йилда Ғозовот қишлоғида  оддий деҳқон оиласида туғилган. Қишлоқнинг биринчи олий маълумотли педагогларидан  бири эди. С.Рўзметов 1939 йилда қишлоқдаги Октябр мактабида бошланғич синфларга дарс берган. У Иккинчи жаҳон урушининг фаол иштирокчиси.1947 йилда мактабда илмий бўлим мудири ва 1947 йил сентябрь ойидан то 1963 йилгача мактаб директори вазифаларида ишлаган. Собир ота Рўзметов 1965 йили урушда олган оғир жароҳати туфайли 44 ёшида вафот этади.

Собир ота Рўзметов ўзидан хайрли, эзгу ишларни, юзлаган шогирдлар ва  фарзандларни қолдириб кетган  том маънода таълим учун туғилган ҳақиқий таълимнинг фидойиси эди.Турмуш ўртоғи Дармонжон она Жуманиёзова билан  6 нафар фарзандни оқ ювиб, оқ тараб тарбиялади. Дармонжон она ҳам мактбда бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлаган. Бугунги кунда унинг зурриёдлари халқ хўжалигининг турли соҳаларида фаолият кўрсатиб  қарилик гаштини суришмоқда.

Ўғли Отабой Собиров 1945 йилда таваллуд топган.Тиббиёт ходими бўлиб бир умр одамлар даврдига малҳам бўлиб яшади. Ҳозирги кунда нафақада. Қизи Тўхтажон Рўзметова 1979 йилда туғилган. Ота-онаси изидан бориб мактабда бошланғич синфларга дарс берди. Хозир нафақада қарилик гаштини сурмоқда. Норбой Собиров 1953 йилда туғилган инженер эди.1995 йилда дунёдан ўтган. Анахон Рўзметова боқчада тарбиячи бўлиб ишлаган, ҳозирги кунда нафақада. Сара Рўзметова 1962 йилда таваллуд топган хамшира бўлиб ишлаб нафақага чиққан.

Абдукарим Собиров Собир отанинг фарзанди. У ҳам узоқ йиллар педагог бўлиб фаолият олиб борди. Ота-онаси изидан бориб халққа зиё, нур тарқатди. Кейинги ҳикоямиз Абдукарим Собиров ҳақида бўлади.

                                   ОТА ИЗИДАН                                                                                                                                                                                                                              Оила қутлуғ даргоҳ. Инсон оилада шаклланади ва шу  жойда камол топиб, кўкаради, палак ёзади. Оила бошлари ўқиган зиёли инсонлар бўлса, албатта, улардан фарзандларига ҳам юқади. Улар ҳам ота-оналари изидан бориб уларнинг касб-корини эгаллашга ҳаракат қилишади.

 Абдукарим Собиров ана шундай инсонлардан бири эди. У 1956 йили 29 мартда Ғозовот қишлоғида зиёли оилада туғилди ва камол топди. Ота-онаси ҳам ўқитувчи, муаллима эмасми фарзандларининг таълим олишларига алоҳида эътибор қаратишди. Абдукарим 1963-1973 йилларда қишлоқдаги Гоголь (30-умумтаълим мактаби) номли  мактабнинг ўнинчи синфини ўқиб тамомлади. У  мактабда яхши ўқиди.Устозларидан ҳар доим раҳмат эшитди. Шу йили ота-онасининг тавсияси билан Самарқанд Давлат университетининг география факультетига ўқишга кирди. Олийгоҳда ҳам фақат аъло баҳоларга ўқиди. Барча сместрларни аъло баҳоларга топширди. Факультет талабалари  ва устозлари билан Самарқанднинг диққатга сазовор жойларига экскурсияларга чиқишди, Ургут тоғлари ва унинг ёнбағирларида юриб гербарийлар тўплашди.  Бу тадбирлар, албатта, унинг кейинги педагогик фаолиятида асқатди .Чунки юртимизнинг табиатини, унинг географиясини ўрганиш  Абдукарим учун жуда керак эди.У ўз фанига шундай қизиқиб кетдики, у  саёҳатлар давомида кузатган ўрганган нарсаларининг ҳаммаси  диплом ишида  керакли манба бўлиб хизмат қилди.

А. Собировни университетни тамомлагач 1978 йили қишлоқдаги Карл Маркс (33- умумтаълим мактаби) номли мактабга география ўқитувчиси қилиб ишга юборишади. Мактабда ҳам бор билим ва маҳоратини ёш авлод таълим-тарбиясига бағишлади. Ўз билимини ўқувчилардан аямади. Туман ва вилоят таълим раҳбарлари унинг дарсларини кузатиб ижобий баҳо беришди. Шу сабабми 1980 йили уни Макаренко (31-умумтаълим мактаби ) номли мактабга тарбиявий ишлар ташкилотчиси лавозимига ишга тайинлашади. Шу билан бирга шу мактабда то нафақага чиққунга қадар география фанидан дарс бериб келди.Ўқувчиларни география фанига қизиқтирди. Турли кўрик-танловлар ва фанлар олимпадаларида унинг ўқувчилар юқори ўринларни эгаллаб устозига обрў келтирди.

Абдукарим Собиров отаси вафот этганида 9 ёшда эди. Онажониси  Дармонжон опанинг панд ва ўгитларинии олиб кам бўлмади. Элу юртга керак инсон бўлиб яшади. Унинг билан суҳбатлашган инсон яна бир гурунглашсам эди деб орзу қиладиган одамшинаванда, ювош, бемалол инсон эди. У оғир хасталик сабаб 2021         йилнинг  25 апрелидда 65 ёшида  дунёдан ўтди.

Абдукарим Собиров ва турмуш ўртоғи Зулфия Қурбоноваларнинг уч нафар ўғли ва бир нафар қизлари бугунги кунда халқ хўжалигининг турли соҳаларида фаолият олиб бориб эл-юрт орасида ҳурмат эътиборга сазовор бўлиб умргузаронлик қилиб келишмоқда. Қизи Наргиза  31-умумтаълим мактабида котиба бўлиб ишлаяпти. Ўғиллари Ҳамро ва Тўлқин  тадбиркор, Музаффар эса туман прокуратурасида фаолият юритмоқда. Хуллас Абдукарим Собировниг изи обод.

 

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan