ЯХШИЛАР ЁДИ АСЛО ЎЧМАЙДИ
ЯХШИЛАР ЁДИ АСЛО ЎЧМАЙДИ

ЯХШИЛАР ЁДИ АСЛО ЎЧМАЙДИ

37 marta ko'rildi

Қадамбой ака Ражабовнинг аждодлари асли деҳқон ўтишган. Деҳқончилик орқасидан нон еб, бола-чақа боқишган. Улар биргина Элгалди маҳалласида эмас Ғозовот қишлоғида од-обрўйли инсонлардан эдилар. Қадамбой аканинг катта боболари Нурмат бува, Нурмат бувадан  Рўзим бува, Рўзим бувадан  Ражаббой бува ва ундан Қадам ака Ражабов дунёга келганлар. Унинг онаси Раҳимажон она  элининг кайвони онахонларидан бири эди.

Қадамбой Ражабов  1942 йили 8 октябарда Элгалди маҳалласида туғилган. Шу ердаги мактабда бошланғич саводини чиқарган.10-синфни Ғозозот қишлоқ марказидаги Гоголь (30-мактаб) номли ўрта мактабда ўқиган.

У ўнинчи синфни тамомлаб қўлига етуклик аттестати олгач, бир куни уни мактаб директори Қамбул Раҳимов чақираётганини айтиб қолишди. У оёғини қўлига олиб мактабга чопди. Директор деб ёзилган эшикни секин таққилатиб ичкари кирди. Директор Қамбул Раҳимов хона тўрида нимларнидир ёзиб ўтирарди.Эшикдан кирган йигитни саломига алик олиб уни ўтиришга таклиф этди.

-Хўш Ражабов келдингми? Яхши. Мана мактабни ҳам тугатдинг,энди нима қилмоқчисан?-сўради директор ишини бир зум тўхатиб Қадамбойга савол назари қараб.

-Билмасам. Ҳали бир қарорга келганимча йўқ, аммо олийгоҳда ўқиш ниятим бор деди.

Директор Қадамбойнинг физика математикадан саводи яхшилигини биларди. Шунки у мактаб ва туманда ўтказилган беллашувларда доимо ғолиб бўлиб келарди. Мактабга бўлса физика ва математика ўқитувчиси сув ҳаводек зарур.

-Сенга маслаҳатим ўз севган фанинг физика ва математикага ҳужжат топшир. Беш йил ҳа дегунча ўтади кетади.Мактабга ана шу фанлардан мутахассис керак. Олийгоҳга кириб битириб чиқсанг ўзим сени ишга оламан. Нима дединг?-деб дилига тугиб қўйган гапларини ўқувчисига айтди.

-Ўзимнинг ҳам ниятим шу,-деди Қадамбой дадиллик билан жавоб бериб.

Шу йили Қадамбой Ражабов Бухоро давлат педагогика институтнинг физика-математика факультетига ўқишга кирди. Директор айтгандай беш йил ҳам ортда қолиб олийгоҳни муваффаиятли тамомлади.

Ражаббой потрат (уларнинг лақабига потрат дейишган)нинг ўғли ўқишни тамомлаб келибмиш деган гап-сўз бир икки куни ичида бутун Элгалдига тарқаб кетди. Директор Қамбул Раҳимов  ваъдасида туриб уни мактабга ишга олди. Ёш кадр, куч ғайратга тўла йигит, ўз билим ва маҳоратини ўқувчиларга бериб  номи маҳалладошлари оғзига тушди. Олийгоҳни 1970 йилда тамомлаб келган бўлса,  1975 йилда уни ўзи ишлаётган мактабга директор этиб тайинлашди. Шу билан Қадамбой Ражабовнинг раҳбарлик фаолияти бошланди. У ўзидан олдинги устоз директорлар ишини давом эттириб, жамоани ўз изига эргаштира олди ва мактабни туманда пешқадамлар сафида бўлишини таъминлади.

Таълим тизимида бошқарув, унга раҳбарлик қилиш ўта машаққатли ва қийин иш. Сабаби ҳар томонлама етук, олий маълумотли, оқ-қорани яхши билган педагогларга иш буюриш учун, улардан билиминг ва савиянг бир поғона юқори бўлиши керак. Қ.Ражабов буни яхши тушинарди. Негаки устозларидан олган панд-насиҳатлари, ўгитларига яхши қулоқ солган ва уни амалда қўллай олаётган директорлар сирасидан эди.

Макаренко номли (31-мактаб) ўрта мактабга Қадамбой Ражабовдан олдин ҳам жуда кўп иқтидорли, ташаббускор  инсонлар раҳбарлик қилган. Жамоада соғлом муҳит, тартиб-интизом, оғизбирчлик тамойили азалдан  хукмрон. Ана шу муҳит Қ.Ражабов даврида ҳам давом этди.

Қадамбой оға бир буйруқ билан бир жойда ишлаган раҳбарлар қаторидан жой олди.1975 йилдан то 2010 йилгача мактабни бошқарди.35 йиллик раҳбарлик ҳазилкам гап эмас.Собиқ совет давридаги ҳамда  мустақиллик давридаги раҳбарликнинг катта қийинчиликларини ўз бошидан ўтказди. Колхоз даврларида ундан кейинги даврлардаги қишлоқ хўжалиги соҳасида ғўза яганаси, ўтоқ, қатқалоқ ва пахта-йиғим терими каби ишларнинг  катта қийинчиликларни, азоб-уқубатларини ҳам тортди.

Қадамбой оға нафақага чиққач ҳам уни туман халқ таълими раҳбарлари қўйиб юборишмади.2010 йилда директорчиликдан исътефо берди. Аммо 1913 йили касаллик туфайли оламдан ўтди.

Қадабой Ражабов турмуш ўртоғи Шукуржон Нурметова билан 10 нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказишди. Бугунги кунда уларнинг фарзандлари  халқ хўжалигининг турли соҳаларида ишлаб ота-онаси орзу қилгандай авлод бўлиб шаклландилар.

Келажак авлод халқ таълими тизимида фидойи меҳнат қилган ўз қаҳрамонларини асло унутмайдилар. Яхшилар ёди бизнинг қалбимизда, юрагимизда.

 

 

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan