*Спорт*спорт*спорт
*Спорт*спорт*спорт

*Спорт*спорт*спорт

286 marta ko'rildi

ХОНОБОДЛИК ҚИЗЛАР ҒОЛИБ

Омад ибораси спорт соҳасида кўпроқ ишлатилсада, аммо у ҳаммага бирдай насиб этавермайди. Чунки, унинг замирида меҳнат, чидам, матонат ҳамда ўзига ҳос истеъдод мужассам бўлиши керак.

2021- 2022- ўқув йили Қўшкўпир туманидаги 17- умумтаълим мактабининг 10- синф баскетболчи қизлари учун омадли келди.

-Дастлаб қизларимиз ҳудуд биринчилиги учун ўтказилган беллашувларда қийинчилик билан ғалабага эришдилар. Туман босқичида бўладиган мусобақаларда муваффақиятга тўғриси, ишонч йўқдек эди,- дея, ҳикоя қилади гуруҳ мураббси Шохсанам Раззоқова.-Мактабимизнинг маърифат ва маънавият ишлари бўича директор ўринбосари Улуғбек Ортиқов, қолаверса мактаб директори Қувондиқ Жуманиёзовлар ёшларни маънан қўллаб—қувватлашди, чидам, матонат, сабр билан астойдил мернат қилсангиз ғалаба, албатта сизники бўлади, дея уларнинг кўзларида умид учқунларининиг порлашига сабабчи бўлишди.

«Рўпарангизда турган у рақиб  эмас, асосий рақиб қалбингиздаги ишончсизлик, уни енгиб ўтинг, ғалаба сизники бўлади» Устозларнинг ана шу ўгитлари спортчи қизларнинг шиорига айланди.

Умумтаълим мактабларининг баскетбол жамоалари ортасида «5 ташаббус —спорт билан» шиори остида туман босқичида ўтказилган мусобақада 17-умумтаълим мактаб баскетболчи қизлари ғолибликни қўлга киритишди. Спортчиларимиз вилоят босқичига чиқишди.  Энди улар туман шарафини ҳимоя қилишлари керак.Бу уддалаб бўлмайдиган вазифа эди. Чунки, барча туманларда шакллантирилган баскетболчи қизлар гуруҳлари туман мактабларидан танлаб олинган истеъдодли спортчилар. Оддий қишлоқ

мактаби спортчи қизлари уларга бас кела оладими?

Ниҳоят, Вилоят босқичи мусобақалари бошланди,

-Билмадим, терма жамоамиз битта мактаб қизларидан шакллантирилгани учунми, рақибларимиз нигоҳларида бизларни менсимаслик аломатларини ҳис қилардик,- дейди биз билан суҳбатда жамоанинг етакчи ҳужумчиси Шаҳзода Ибрагимова.- Чунки, уларда бунга сабаб ҳам бор эди, Гуруҳимиз гардори Шукуржон Олимбоева оғир-вазмин, кам гап, устига-устак, жуссаси кичкина. Четдан қараганда бўш-баёв туюлади. Жамоа сардори шу бўлса…, дея хаёлан бизни охирги ўринга суриб қўйишган бўлишса ажабмас. Аслида Шукуржон қатъиятли, чаққон ва матонатли қиз,- дейди Шаҳзода. Мактаб жамоасининг кетма-кет ғалабаларидан сўнг уларга ҳавас ва ҳурмат билан қарай бошлашди. Саралаш беллашуви бўлаётган эди. Ўйин тугашига бир ярим дақиқа қолганда рақиб ўйинчилари икки очко олдинда. Улар учун ғалаба бир қадам бўлса, қизларимиз учун мағлубият муқаррар эди.

Дарвоза ёнида рақиб ўйинчиларининг навбатдаги ҳужуми қайтарилгач, Шукуржон тескари ўгирилган ҳолда ички инстинкт билан чамалаб, қўшни дарвозанинг чап томонига тупни улоқтирди. Тўпни чапдастлик билан илиб олган Шаҳзода осмон қадар сакраб уни давозага йўллади. Мусобақа тугашига атиги 6 соноя қолганда ғалаба тўпи киритилганда томошабинларнинг барчаси хонободлик қизларнинг маҳорати, матонатига қойил қолишиб, уларни олқишлашди. Қизлар бир-бирларини қучоқлаб, қувончдан йиғлашарди.

-Сизларни тарбиялаб, шу вояга етказган, ота-онангизга рармат жасоратли экансизлар, ўшанда спорт мураббийларидан бирининг ёнимизга келиб айтган ушбу сўзлари ҳамон ёдимда,- дейди гурух аъзоси спортчи Хулкарой Абдушарипова.

Боғотлик баскетболчи қизлар билан бўлиб ўтган финал беллашувида биринчиликни қўлга киритган 17-умумтаълим мактаб жамоаси ғалабага эришди.

Шундай қилиб, спортчи қизлар Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси, «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти минтақавий бўлими томонидан «Ёшлик спорт жамоалари» умумий ўрта таълим мактабларининг 8-10- синф ўқувчилари  спортнинг бастекбол  туридан қизлар ўртасида вилоят биринчилиги мусобақасида 1-ўринни олганликлари учун диплом ва сертификатлар билан бирга, ҳар бир спортчи қиймати 1 миллион сўмдан зиёд  қимматбаҳо совғаларни ҳам қўлга киритишди. Спортчи қизларга чемпионлик медалларини бош вазир ўринбосари Р.Каримжоновнинг шахсан ўзи тақиб қўйганлиги ўқувчи қизлар учун катта шараф эди. Спорт гузарига эга бўлмаган, мактабнинг тор спорт залларида тобланган истеъдодлар  бугун осмонимизда ёрқин юлдуз бўлиб порлашди.

 

Бекдурди ҚУРБОНБОЕВ,

Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги 17- умумтаълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича  тарғиботчиси.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan