Мардлик ва жасорат эгизак
Мардлик ва жасорат эгизак

Мардлик ва жасорат эгизак

250 marta ko'rildi

Бу ёруғ дунёда улуғ бир ҳақиқат борки, у ҳеч қачон ўзгармайди, ҳеч қачон эскирмайди. Яъни Ватан ва халқ озодлиги, келгуси авлодларнинг бахту саодати йўлидаги мардлик ва жасорат кўрсатган инсонлар хотираси ҳамиша барҳаёт яшайди. Шу боис биз учун уруш ва меҳнат фахрийларининг иззат-ҳурматини жойига қўйиш, ўтганларни хотирасини абадийлаштириш доимо муқаддас вазифа бўлиб қолади.

Дарҳақиқат, эл фаровонлиги, юрт тинчлиги йўлида заҳмат чеккан инсоннинг қадри ҳамиша баланд бўлган. Эзгулик учун қилинган меҳнат доим рағбат ва эътибор топган. Барчамизга аёнки, Иккинчи жаҳон уруши миллионлаб одамларнинг ёстиғини қуритди. Ўша пайтларда Ўзбекистондан ҳам 2 миллионга яқин юртдошимиз жангларда иштирок этди. Ортда қолган аёллар ва болалар туну кун меҳнат қилиб, топган-тутганларини фронтга жўнатдилар. Уларнинг матонати, сабр-бардоши, кўрсатган қаҳрамонликлари ёш авлод учун катта ибрат мактабидир.

Бинобарин, бугун ёшларни она-Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда биз билан ёнма-ён яшаётган фахрийларни қадрлаш, эъзозлаш, ҳурматини жойига қўйиш, уларнинг жасорати ва кечинмаларини навқирон авлодга етказиш муҳим аҳамият касб этади.

ДХХ Чегара қўшинлари 9203-ҳарбий қисм аскар ва зобитлари билан Қўшкўпир туманидаги Ғозовот қишлоғида жойлашган 45-умумтаълим мактаби ўқувчи ёшлари билан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва “Мардлик ва жасорат”мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатини янги ўқув йилининг илк кунларида бўлиб ўтиши катта аҳамият касб этади.Сабаби куни кеча бутун халқимиз Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрамини нишонладик.Янги ўқув йили ҳали байрам шукуҳи давом этаётган кунларда бошланди.Оталаримиз кўрсатган мардлик ва жасорат ҳақида ўқувчиларга яхши тушунчалар берилиб уларнинг ватанга бўлган меҳрини янада оширдик десак тўғри бўлади.

Сардор ЭШМУРОДОВ,

ҳарбий хизматчи,кичик сержант.

 

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan