Мамлакатимизда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлашнинг асоси сифатида мулк ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилиш Конституциявий ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналиши сифатида
Мамлакатимизда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлашнинг асоси сифатида мулк ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилиш Конституциявий ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналиши сифатида

Мамлакатимизда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлашнинг асоси сифатида мулк ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилиш Конституциявий ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналиши сифатида

211 marta ko'rildi

Тарихдан маълумки, мамлакатимиз мустақил давлат бўлишидан олдин собиқ совет тузуми даврида бир турдаги мулк, яъни фақат давлат мулки мавжуд эди. Хусусий мулк мавжуд эмас эди, хусусий мулк эгалари чайқовчи сифатида жавобгарликка тортилганлар.

Мустақиллик эришгандан сўнг, мулк шаклларига йўл очилиб, иқтисодиётимиз ривожланишни бошлади. Йилдан йилга мулк ҳуқуқи дахлсизлиги таъминланиб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг мулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниб келинмоқда.

2023 йил 13 март куни Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йил 10 мартда қабул қилган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида»ги 3017-IV-сон қарори Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ деб топилди.

Конституциявий Қонун лойиҳасини тайёрлаш ва маромига етказишда Қонунчилик палатасининг 2022 йил 24 июндаги қарори билан «Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида»ги Қонун талабларига риоя этилган ҳолда икки босқичда умумхалқ муҳокамаси ўтказилди. Ушбу жараёнда халқимиз «Meningkonstitutsiyam.uz» электрон платформаси, қисқа рақамли колл-маркази, почта алоқаси, маҳаллалар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва ижтимоий тармоқлар орқали фуқаролардан 220 мингдан ортиқ фикр ва таклифлар қабул қилинган ва таҳлил қилинган.

Янги таҳрирда қабул қилинаётган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиш ҳуқуқи кафолатланмоқда.

Фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма хил шакллардаги мулк ташкил этиши сабабли давлат бозор муносабатларни ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитларни яратиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиши эркинлиги конституциявий даражада кафолатланмоқда.

2021 йил 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларни хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган. Мазкур қонун билан юридик шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер участкалари, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, шунингдек тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер участкалари, хусусийлаштирилиши лозим бўлган давлат кўчмас мулк объектлари жойлашган ер участкалари ва бўш турган ер участкалари хусусийлаштириш объектлари этиб белгиланди.

Эндиликда, таклиф этилаётган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддаси иккинчи қисмида ер қонунда назарда тутилган ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Мулк ҳуқуқи бу шахснинг ўз мулкига эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва уни тассаруф этиш, шунингдек мулкни ҳар қандай шахсдан ҳимоя қилиш ҳуқуқидир.

Амалдаги қонунчигимизда, мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация), шунингдек мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф этишни талаб қилиши мумкин (негатор даъво).

Мулк ҳуқуқи ва дахлсиздир. Шунга кўра, мулк ҳуқуқи билан боғлиқ даъво талабларига нисбатан қонунда белгиланган даъво муддатлари қўлланилмайди.

Юртимизда мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича тизимли олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида юртимизга чет эл инвесторлар жалб қилинмоқда, инвестицияларни кириб келиши кундан кунга ортиб, саноат корхоналари ташкил этилмоқда, шу орқали миллий иқтисодиётимиз барқарор ривожланмоқда.

Мухтасар қилиб айтганда, мулк ҳуқуқини ишончли ҳимоя қилиш орқали маамлакатимизда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳити таъминланмоқда.

Ғайрат МАТЯҚУБОВ,

фуқаролик ишлари бўйича

Урганч туманлараро суди судьяси

 

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan