Пахта   куяси
Пахта   куяси

Пахта   куяси

141 marta ko'rildi

      Пахта  куяси  -Pectinophora gossypiella Saunders асосан ғўза, каноп ва гулхайрилар  оиласига  мансуб барча экин турларига зарар етказади.

Капалаги қанотини ёйганида 12 – 16мм, тухуми узунлиги 0,4 – 0,6мм, қуртининг узунлиги  12 – 13 мм, боши ва курак қалқони сарғиш, гумбаги узунлиги 8 – 10 мм қизғиш – жигарранг. Пахта заводларда  сақланаётган  пахтада, омборхоналарда, ўсимлик қолдиқларида тинч  ҳолатдаги  қурт шаклида қишлайди. Ғумбак даври 7 – 14 кун.

Капалаклар ҳаво ҳарорати  20С дан  паст бўлмаган даврда ғумбакдан учиб чиқади, улар тунги  ҳаёт тарзини кечиради. Капалаклар тухумни 1тадан 4 – 10 тадан ғўзанинг  гулига, шонасига, кўсагига ёки баргига қўяди. Капалак ўз ҳаёти  давомида 500 тагача туҳум  қўяди.   Эмбрионал ривожланиш даври 3 кундан 12 кунгача, қуртининг ривожланиш даври 9 – 19 кун. Ёзда қуртлари тупроқнинг устки қисмида ўсимлик қолдиқлари  орасида  айрим  ҳолларда  тупроқдан  5см  пастда  ғумбакланади.

Об – ҳаво ва бошқа  факторларнинг  таъсирида  пахта  куяси 2 дан  6 гача  авлод бериши мумкин. Айрим қуртлар  бир  нечта  ойдан  3 йилгача тинч (диапауза)  ҳолатида ётиши мумкин.

Пахта куяси ғўзанинг барча генератив  органларига зарар етказади, натижада  уларни қуриб қолиб тўкилишига  олиб келади. Зарарланган  кўсакдан олинган толанинг сифати паст бўлади, чигит  экишга ярамайди. Пахта куяси  уруғлар, пахта хом ашёси, толаси, қоплар,идишлар ва транспорт воситалари орқали тарқалади.

    Қарши кураш чоралари; химиявий  усулда; Золон, Нурел – Д, Циракс, Бульдок  перепаратларидан фойдаланиш  тавсия     қилинади.

Карантин    тадбирлари;    ушбу  зараркунанда  билан   зарарланган ҳудудлардан        уруғлик олиб     келиш   таъқиқланади, илмий мақсадда олиб келинган уруғликлар    карантин    зарарсизлантиришдан      кейин   интродукцион   карантин питомникларида экишга рухсат қилинади.

Ушбу  зараркунандани назорат қилишда  феромон тутқучлар  яхши натижа беради, бунда 1га  далага  1м  баландликда 1 – 2 та тутқич  қўйиш мақсадга  мувофиқдир.

Хушнуд Аннамуротов,

Багандик Султонов,

Хоразм вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Дўстлик ЎКЧМ мудирлари.

 

 

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan