Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали даромади юқори бўлмаган ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа аҳоли қатламларига кўмаклашиш ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашда манзиллилик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасини 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ уй-жой сотиб олишга ипотека кредитининг бошланғич бадали ва фоизларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш, якка тартибдаги уй-жойларга ажратилган ипотека кредитлари бўйича фоизларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар томонидан субсидия олиш учун ариза бериш, ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш, туман (шаҳар)да уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия тўланадиган талабгорларни танлаш бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш ва ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш, сотиб олинадиган ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш уй-жойларни аниқлаш, ажратиладиган ипотека кредити бўйича субсидияни ҳисоблаш, ипотека кредитини расмийлаштириш ва субсидияларни тўлаб бериш тартиби белгиланди.
Авваламбор Субсидия ўзи нима деган саволга жавоб бериб ўтсак, Субсидиялар – даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан қайтарилиб берилмайдиган маблағдир.
Субсидия, шунингдек ипотека кредити бўйича фоизларни қоплаш учун ҳам берилиши мумкин.
Субсидия берилиши учун авваламбор масъул органлар вакилларидан шакллантирилган махсус комиссия ариза берувчиларга мезонлар бўйича балл берилади.
Ижтимоий мезонлар уй-жой шароитини яхшилашга мухтож фуқароларни аниқлашга хизмат қилади. Балл тўплаш учун мезонларга талабгор ва унинг оиласининг даромади турар жой мақоми, ижтимоий ҳимояга мухтож бўлганлар, шунингдек оилада ногиронлиги мавжуд бўлган шахслар инобатга олинади.
Элёр АҲМЕДОВ,
Шовот туман ДҲМ бош мутахасисси.