Қўшкўпирда улоқ кўпкари мусобақалари
Қўшкўпирда улоқ кўпкари мусобақалари

Қўшкўпирда улоқ кўпкари мусобақалари

389 marta ko'rildi

                                                              ҚЎШКЎПИРДА УЛОҚ КЎПКАРИ МУСОБАҚАЛАРИ
Ўтган йилнинг сўнгги ҳафтасида Хоразм вилояти туризм ва спорт бош бошқармаси, Миллий гвардия ва Қўриқлаш бошқармалари ва уларнинг туман бўлими, туман ҳокимлиги ва туризм ва спорт бўлими, ва қатор ташкилотларнинг ташаббуси билан, Иттифоқ ҚФЙ ҳудудида от спорти турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.
Мусобақа ўтказиш учун Қўшкўпир тумани ҳокимлиги томонидан алоҳида тайёргарлик кўрилди.10 гектардан ортиқ майдон «От пойгаси» ва «Улоқ-кўпкари» миллий от спорти турларини ўтказиш учун ажратилди.Бу мусобақалар туман ҳокимининг кубоги учун юқори савия ҳамда кўтаринки руҳда ўтказилди. «От пойгаси» ва «Улоқ-кўпкари» мусобақаларини томоша қилиш учун 3000 мингга яқин томошабин тўпланди.
От пойгасининг катта ёшдаги отлар иштирокидаги 12 марта айланиш (12 км. масофа) беллашув мусобақасида фахрли 1-ўрин Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидан ташриф буюрган чавандоз Маҳмуд Тўрақабуловга 2-ўрин Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидан ташриф буюрган чавандоз Кенжабек Чўраев ва 3-ўрин ҳам қорақалпоғистонлик чавандоз спортчиси Ўтипберген Юсуповга насиб этди.
От пойгасининг ўрта ёшдаги отлар иштирокидаги 8 марта айланиш (8 км. масофа) беллашув мусобақаларида ҳам қорақалпоғистонлик пойгачиларининг қўли баланд келди.
Ушбу мусобақаларда ғолибликни эгаллаганлар туман ҳокимлиги кубоги ҳамда эсдалик совғаларига эга бўлишди.
                                                                                                                                                            Турсуной САТТАРОВА,

туман Туризм ва спорт бўлими раҳбари,

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan