Ёнғин тилсиз ёв!
Ёнғин тилсиз ёв!

Ёнғин тилсиз ёв!

327 marta ko'rildi

Қурилиш меъёр қоидаларига риоя қилайлик!

Қурилиш майдонларида тиклаш-монтаж ишлари бошлашдан олдин қурувчилар учун мўлжалланган вақтинчалик маиший иншоотлар орасидаги ёнғинга қарши узилишларда жойлашган барча иншоотлар орасидаги ёнғинга қарши узилишларда жойлашган барча иншоот ва бинолар бузиб ташланиши лозим.

Қурилишнинг кўмакчи объектлари (ёғочсозлик устахоналари, омбор, маиший хона ва бошқалар) жойлашиши ёнғин хавфсизлиги талабларига биноан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бош лойихага жавоб бериши шарт.

Вазифасидан қатъий назар, барча бино иншоотлар орасидаги ёнғинга қарши узилишлар «Ишлаб чиқариш корхоналари бош лойихалари» талабларига биноан белгиланади.

Ёнғинга қарши узилишларда ёнувчан моддаларни тахлаб қўйиш ман этилади. Майдони 2 гектар ва ундан ортиқ қурилиш объектларида  қарама-қарши томонларда жойлашган камида 2 та кириш йўли бўлиши зарур. Қурилиш майдонларидаги йўлларнинг кенглиги 6 метрдан кам бўлмаслиги, қопламаси қаттиқ бўлиши шарт. Кириш дарвозаларининг кенглиги эса             4 метрдан кам бўлмаслиги лозим.

Йўлларнинг боши берк қисмларида ёнғин ўчириш автомобиллари бурилиши учун ҳалқасимон айланма йўл ёки 12х12 метрдан кам бўлмаган майдонлар бўлиши талаб этилади.

Қурилишга киришда қурилаётган бино ва иншоотлар, кириш йўллари, шохобча йўллари, сув манбаалари, ўт ўчириш ва алоқа воситаларининг жойлашиши кўрсатилган чизма ўрнатилган бўлиши, қурилиш майдончалари худуди 2 метрдан паст бўлмаган девор билан ўралган бўлиши,  ёритилиши ва қўриқланиши лозим. Очиқ майдонларда сақланадиган материал, конструкциялар хамда ёнувчан қадоқдаги ускуна ва юклар майдони             100 м2 дан ортиқ бўлмаган ғарамларга тахлаш керак. Ёнувчан қурилиш майдончаларида 3 кундан ортиқ бўлмаган муддат давомида, қурилаётган ва вақтинчалик бино ва иншоотлардан камида 30 метр нарида сақлаш мумкин.

 

Ғайрат ЖУМАНИЁЗОВ,

Қўшкўпир тумани ФВБ НТБ бошлиғи

катта лейтенант.

                                                                  

 

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan