284 marta ko'rildi
БИБИРОБИЯ ОНА 101 ЁШДА
Юртимизда юз ёшдан ошиб умргузоронлик қилаётган юртдошларимиз кўпчиликни ташкил этади. Қўшкўпир туманининг Обод қишлоғида яшовчи Бибиробия момо Давлетова ана шундай пиру бадвалат онахонларимиздан.
Онахон бу йил 101 ёшга кирди.Яқинда онахонни улуғ ёшга кириши муносабати билан фарзанди Ашир ота Собиров хонадонида маҳалладошларга дастурхон ёзилди.Бибиробия онамизни дуосини олишга, уни муборак 101 ёши билан табриклаш учун узоқ ва яқиндан меҳмонлар ташриф буюрди. Маҳаллий санъакорлар ва қўшкўпирлик бахши Каримбой Отамуродов ҳам онахонни қизғин ва самимий табриклаб даврадошларни ўзларининг санъатидан баҳраманд этдилар.
Бибиробия она Давлетованинг 2 нафар ўғли ва 2 нафар қизи 50 дан зиёд невара, чевара,эваралари бор.Онахонимиз дориломон кунларга шукрона қилиб яшамоқда. Биз ҳам “Хоразм ва хоразмликлар”гуруҳи аъзолари номидан онамизга янада узоқ умр тилаб қоламиз.
Болтабой Матқурбонов.