Ўғилжон момо 122 ёшида
Шовот туманининг Бешмарган қишлоғида яшовчи Ўғилжон момо Эшёзова 122 ёшни қаршилади. Момо вилоятимиздагина эмас балки Республикамиздаги энг ёши улуғ инсонлардан бўлса ажабмас.
Ўғилжон момо 1900 йилнинг 16 июлида таваллуд топган.Унинг отаси Эшниёзбек ўзига тўқ,бадавлат инсон бўлган онаси ҳам ўз даврининг илғор саводли аёлларидан бўлиб отинойилик қилган. Хонликлар тугатилиб большевиклар ўз хукумронлигини ўрнтгач катта ер эгалари ва бойларни йўқ қилишга киришилган.Эшниёзбек ҳам Хива турмасига олиниб ўша ерда отиб юборилган. Мол мулки давлат фойдасига мусодара қилинган. Ўғилжон момонинг оиласида ўзи билан бирга уч нафар қиз дунёга келган.Эшниёзбекнинг ўғил фарзанди бўлмаган.Ўғлим бўлар деган ниятда менга Ўғилжон деб исм қўйганлар деб эслайди момо.
Ўғилжон момо бутун умрини қишлоқ хўжалигида меҳнат қилиш билан ўтказди. У кеч турмушга чиқди.Турмуш ўртоғи Рўзмат Хакимов яккаю ягона фарзанди Холмурод тўрт ёшига кирганида яъни 1954 йили вафот этади. Момо бутун ҳаётини ана шу фарзанди тарбиясига бағишлади.Бошқа турмуш қилмади.
Бугун Ўғилжон момо Эшёзова дориламон кунларга шукрона келтириб беш нафар невара 12 нафар чевара ва элу юрти ардоғида ҳаёт кечирмоқда.Дарвоқе унга Россия Президенти В.Путин томонидан унга Буюк ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб медал билан тақдирланди.
Табаррук момодан бешмерганликлар-ҳамқишлоқлари тез-тез хабар олиб туришади.Айниқса шу қишлоқлик ”Уста Матсафо”кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Шуҳрат Ўдабоев ҳар байрамда момони совға саломлар билан йўқлайди
-Табаррук момомиз билан фахрланамиз,- дейди “Бешмарган” маҳалласи фуқоралар йиғини раиси Шарифзода Уйғун Ўрозбой ўғли.-Ўғилжон момомизнинг зиёратига вилоятимизнинг турли бурчакларидан одамлар тез-тез келиб унинг дуосини олиб туришади.Ҳаммамизни шундай улуғ ёшларга етказсин.
Хонлар даврида туғилиб замон қийинчиликларини ўз бошидан кечирган,собиқ тузум ноҳақликларию,адолатсизликларини гувоҳи бўлиб,91 ёшида Ўзбекистон Мустақиллигини кутиб олган Ўғилжон момомиз бугун давлатимиз эътиборларида,дориломон кунларга шукроналик келтириб яшаётган энг бахтли инсонлардан биридир.
Болтабой МАТҚУРБОНОВ,