Istiqlol mushoirasi
Istiqlol mushoirasi

Istiqlol mushoirasi

259 marta ko'rildi

В А Т А Н

Юртим жамолингга тўймайман асло,

Сен мунис онамдай оламда танҳо.

Сен менинг кўксимда тошган юрагим,

Бағримни ўртаган ажиб тилагим.

 

Самода порлаган ёрқин юлдузим,

Нурафшон кундузим, қалби қуёшим.

Меҳрибон ва мунис гўзал малагим,

Мустақил ва озод, обод Ватаним.

 

Шоним ҳам шавкатим сен ўзингдирсан,

Гўзал юртим,ягонам, жаннатимдирсан.

Жамолинг кун сайин гуркираб яшнар,

Мадҳингни куйласам қалбим ёришар.

 

Сен менинг бебҳо дурим, гавҳарим,

Кўзим нури,қалбим қўри Ватаним.

Мангу яша гўзал, обод масканим,

Иқболи порлаган озод Ватаним.

ЯГОНАСАН

МУКАДДАС ВАТАН!

 

Қалбимда жўш урган ғурурим шоним,

Жаннатга ўхшаган нурли бўстоним.

Саждагоҳ қувончим, гўзал ошёним,

Гулла яшна, юксал  Ўзбекистоним.

 

Боғларинг гуллари мисли бир анбар,

Бир сенинг ёдинг-ла, қалбим мунаввар.

Бир сени истайман сенсан дур,гавҳар,

Токи жон танамда сен қадрдоним.

 

Ватаним номингни улуғлаб доим,

Шону- шавкатингни куйлайман мудом,

Сени муқаддас ва ягона билиб,

Кўзим қароғидек асрайман ҳар он.

 

Қалбимга нур, зиё бердинг сен ўзинг,

Дунёга таралсин доим довруғинг.

Нур сочсин, порласин бахт қуёшинг,

Кутлуғ бўлсин сенинг ўттиз бир ёшинг.

 

Сен билан бахтлидир ҳар дақиқамиз,

Сен билан нурафшон ҳар бир кунимиз.

Сенга фидо бўлсин жон ила шу тан,

Буюк, ягонасан мукаддас Ватан!

Нигора ҚУТЛУМУРОТОВА

Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 23-умумтаълим мактабнинг рус тили фани ўқитувчиси.

.

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan