МУРОЖААТНОМА
МУРОЖААТНОМА

МУРОЖААТНОМА

369 marta ko'rildi

ВИЛОЯТ ХАЛҚ ТАЬЛИМИ БОШҚАРМАСИ УМУМИЙ ЎРТА ТАЬЛИМ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ БЎЛИМИ ТОМОНИДАН
МУРОЖААТНОМА
Ассалому алайкум, Хайрли кун бўлсин!
Ҳурматли ҳамкасблар!
Барчангизга мустақиллигимизнинг 31 йиллиги, эртадан бошланадиган янги 2022-2023 ўқув йили қутлуғ бўлсин!
Ушбу ўқув йилида вилоятимиз бўйича барча давлат ва нодавлат ҳамда турли вазирликка қарашли таьлим муассасаларига 1-синфга келадиган ўқувчилар сони 37400 нафарга етиши кутилмоқда.
Шундан 37300 нафарга яқин ўқувчини базага киритиш чоралари кўрилди. Ҳаммангизга яхши маьлумки Урганч шаҳар 1-синф қабули онлайн, қолган Хива шаҳар ва барча туманларда қабул аньанавий тарзда амалга оширилиб барча ўқувчилар adm. maktab. uz базасига киритилган. Базага киритишда муаммоси мавжуд ўқувчилар рўйхати ҳам шакллантирилди. Бу ўқувчиларга ҳам тўлиқ Президент совғаси тақдим қилиниб базага киритиш юзасидан Халқ таьлими вазирлиги билан ҳамкорликда зарур чора-тадбирлар олиб борилади. Ҳар бир мактаб директори ўз ҳудудида мактаб ёшига тўлиб таьлимга жалб қилинмаган мактаб ёшидаги болани қолиб кетмаслиги бўйича олдин ҳам тавсия берилганидек маҳалла билан ҳамкорликда ишлаши керак. 1-синфга қабул қилинган ҳар бир ўқувчига Президент совғасини тўлиқ етказиб бериш юзасидан барча жараённи бугун якунлашимиз, ҳеч қандай муаммога изоҳ қолдирмаслигимиз керак! Айниқса 1-синфга рўйхатдан ўтиб ногиронлик хулосасини, 15 сентябрдан кейин оладиган болажонларимизга алоҳида эьтибор қаратишингизни сўраймиз. Ушбу ўқувчилар янги ўқув йилидан якка тартибда ўқитилиши режалаштирилишини инобатга олиб Президент совғасини 1-синфга қабул қилувчи устози имкон қадар мактаб психологи билан ҳамкорликда 5 сентябр куни шахсан ногирон ўқувчининг ўзига айнан уйига бориб топширишни, амалга оширилган жараён юзасидан туман, шаҳар халқ таьлими мактаблар бўлими масьулларига электрон шаклда маьлумот ва фотолавҳа тақдим қилиш сўралади. Бугун якшанба лекин барчамиз масьулият билан ўз вазифамиз юзасидан мавжуд камчилик ва муаммони жойида аниқлаб биргаликда бартараф қиламиз! 1-синфга келадиган ўқувчи интиқлик билан мактабга боришни, Президент совғасини олишни сабрсизлик билан кутади. Ота-оналаримиз фарзандларини, кекса нуроний бобо ва бувилар эса набираларини мактабга боришини Президент совғасини олишини кутиб дуо қилишади. Шундай экан, Сиз билан биз ҳамкорликда ушбу жараённи чиройли ўтказишга, барча болажонларимизни орзиқиб кутган совғаларини тўғри етказилишини таьминлашимиз, муаммо келтириб чиқармаслигимиз керак. Бугун ҳар бир 1-синфга қабулни амалга оширган бошланғич синф ўқитувчилари, бошланғич синф ўқув ишлари бўйича илмий бўлим мудирлари билан бирма-бир гаплашиб чиқиб, эртага ҳеч бир 1-синфга келган болажон Президент совғасини олмасдан хафа бўлиб қолмаслигига ишонч ҳосил қилишингизни тавсия қиламиз!
Азиз, устозлар!
Шарафли ва машаққатли касбингизда барчангизга саломатлик,бахту иқбол ёр бўлсин!
Мустақил Ўзбекистонимизга кўз тегмасин!
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Саломат бўлинглар

Ҳурмат билан,
Вилоят халқ таьлими бошқармаси
Умумий ўрта таьлим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш
бўлими бошлиғи
Зумрад Матқурбанова.

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan