Экспортёр корхоналар доимо назоратда
Экспортёр корхоналар доимо назоратда

Экспортёр корхоналар доимо назоратда

270 marta ko'rildi

       ЭКСПОРТ-  сўзи инглизча сўз бўлиб,  олиб чиқаман, четга чиқараман маъносини англатади. Ҳозирги замон талабига асосан,  товарлар, хизматлар, инвестиция, қимматли қоғозлар, технологиялар ва бошқаларни ташқи бозорга чиқариш, товарларни бир мамлакат орқали олиб ўтиш (транзит) ва бир мамлакатдан олиб келинган товарларни бошқа мамлакатларга сотиш учун чиқарқш (реэкспорт) ҳам экспортга киради.Мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган моддий бойликлар экспорт таркиби  миллий иқтисодиётнинг ўзига хос хусусиятлари, унинг халқаро меҳнат тақсимотидаги ўрни билан боғлиқ. Саноати ривожланган мамлакатларга саноат маҳсулотлари, айниқса, машинасозлик маҳсулотлари ва технологиялар экспорт қилиш хос бўлса, қолоқ аграр иқтисодиётга эга бўлган мамлакатлар экспортида хом ашё ва озиқ-овқат асосий роль ўйнайди. Якка зироатчилик хўжаликлари ҳукмрон бўлган мамлакатлар Экспортида 1—2 товар тури асосий ўринни эгаллайди. Юкларни ташиш, воситачилик операциялари, туризм, илмийтехника алоқаларидан ва бошқалар хизматларни сотишдан олинадиган даромадлар кўринмас Экспортни ташкил этади ва иқтисодиёти ривожланган кўпгина мамлакатларда унинг аҳамияти ортиб бормоқда.

Мамлакатимизда  Президентимиз раислигида жорий йилнинг 13-июн куни бўлиб ўтган “Стандартлаштириш ва Сертификатлаштириш соҳаларига бағишланган йиғилиш”да белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг  Кўшкўпир туман бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди жумладан: Туман худудида қишлок хўжалик маҳсулотлари экспорти билан шуғулланувчи  7 та корхона фаолият юритаётган бўлиб, бу корхоналарни муаммоларни ўрганиш, амалий ёрдам бериш бўйича бўлим томонидан ушбу корхоналарга 7 нафар малакали мутахассислар бириктирилиб,   иш  жараёнида ҳар бир корхона раҳбари ёки ишончли вакиллари билан   шахсан учрашиб, улар фаолиятидаги мавжуд бўлган муаммолари ўрганилди ва мавжуд муаммоларни ечимини топиш бўйича инвестиция бўйича хокимият вакилларига ўз вақтида маълумотлар тақдим қилиниб борилди. Бунда ҳудудда экспорт имкониятларини кенгайтириш ва импортни оптималлаштириш ҳамда мазкур йўналишдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, янги савдо ҳамкорлари билан истиқболли келишувларни тузиш ва соҳани янада ривожлантириш, экспортга мўлжалланган маҳсулотларни сертификатлаш, реклама тадбирларини ўтказиш, уларнинг халқаро ярмаркалар ва кўргазмаларда иштирок этишини ташкиллаштириш, маҳсулотларни экспорт қилишда ахборот ва консультатив қўллаб-қувватлаш   масалалари муҳокама қилиб борилди. Тумандаги “Qo’shko’pir parranda МЧЖ товук тухумини Афғонистон давлатига экспот қилади.Бугунги кунда товуқлар учун омухта ем таннархини арзонлаштириш мақсадида жамият ҳудудида Хитой давлатида ишлаб чиқарилган ем (гранула) ишлаб чиқариш линияси ўрнатиш ишлари олиб борилмокда.AGRO LAND MAX фермер хўжалиги Россия давлатининг Санк Перербург шаҳрига мева-сабзовот, олма,узум экспорти билан шуғулланади.Ҳозирги кунда экспорт ҳажмини кенгайтириб,2023 йилдан БАА(Дубай) ва Туркия давлатларига қуритилган мева ва сабзовотларни экспорт килиш режалаштирилиб шартнома тузиш ишлари олиб борилмоқда.Шу билан бирга туман ҳудудида фаолият юритаётган экспорт салоҳиятига эга корхоналарда бўлиб,  раҳбарлари билан суҳбатлар ўтказилди,  Шунингдек F/X YUSUF OTA»  “MURATOV SARDORBEK AKKABERGENOVICH«,»QOSHKOPIR EXPORT LEADER«МЧЖ «QOSHKOPIR TAMORQA XIZMAT«МЧЖ,ООО»QOSHKOPIR TAMINOT » хўжаликларининг мутасадди ходимлари билан   учрашувлар ўтказилганда, келгусида  корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган  маҳсулотларни ҳам экспортга йўналтириш ва ушбу соҳада ишлар хажмини кенгайтириш бўйича тавсиялар берилди.

Хурсандбек РАҲИМОВ,

Қўшкўпир туман  СЭО ва ЖСХ бўлими Санитария гигиена бўлими мудири.   

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan