Сайёр қабул ўтказилди
Сайёр қабул ўтказилди

Сайёр қабул ўтказилди

212 marta ko'rildi

САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Урганч ҳарбий прокуратураси томонидан Урганч тумани 11-сонли умумтаълим мактаби биносида сайёр қабул ўтказилди.

  Сайёр қабулга вилоят, тумандаги ташкилот ва идоралардан тегишли соҳа мутахассислари жалб қилиниб, ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучлар хизматчилари, уларнинг оила аъзолари ҳамда ҳарбий пенсионерлар иштирок этишди.

Қабулда, ишга жойлашиш, имтиёзли уй-жойга эга бўлиш, хизмат жойини кўчириш, кредит олиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва бошқа масалаларда 24 та мурожаат тингланиб, шундан 4 та мурожаат жойида қаноатлантирилди, 12 та мурожаат назоратга олинган ҳолда ваколатли ташкилотларга юборилди, 8 та мурожаатларга эса атрофлича тушунтиришлар берилди.

У. Р. НИЗАМОВ,

Урганч ҳарбий прокурори

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan