*9 май Хотира ва қадрлаш куни
*9 май Хотира ва қадрлаш куни

*9 май Хотира ва қадрлаш куни

347 marta ko'rildi

ЯХШИЛАР ЁДИ

Туғилиш,яшаш…Бу сўзларнинг маъноси бахт,толе қисмат ўлчамлари билан изоҳланади.Яхши бир эътиқод билан яшаган бахтли,элда ўз ўрнини, изини қолдириб кетган тахтлидир
Йиллар ва йўллар. Йиллар ва устозлар. Дарҳақиқат бу иккала сўзлар ҳам бир-бирига чамбарчас боғлиқдир. Устоз жажжи болажонга илк даъфа ҳарф ўргатиб,савод чиқаргувчи инсон. Ниҳоят катта бўлиб унинг камолини кўргувчи жонкуяр муаллимдир. Ўтирганда ҳам турганда ҳам ўқувчисини ўйлаб юргувчи ҳам албатта,устоз бўлади.Бугунги тинч ва осуда ҳаётимиз учун тамал тошини қўйган халқимизни илм нуридан баҳраманд қилган азиз устоз –муаллимларни хотирлаш,эслаш,улар хотирасига ҳурмат бажо келтириш инсонийликнинг энг олий кўринишидир.
Ҳақиқатан ҳам устоз шундай буюк зот,улуғ инсон-ки,улардан бир умр қарздормиз.Устоз ва шогирдни қуёш ва ойга қиёсласак,ой қуёшдан нур олиб,борлиқни ёритгани каби,шогирд устоздан зиё олиб, ҳаёт машъалини ёқади.Устоз ёш авлодга илм-фан асосларини ўргатади, уларга таълим-тарбия беради, замонамизнинг ҳар томонлама баркамол,етук кишиларини етиштиради.Ўқитувчи ҳали ҳарфни ёзишни,ўқишни билмайдиган, кўзи очилмаган ёш мурғак қалбни илмли,саводли қилади,уларни тарбия, ахлоқ-одобга ва касб –ҳунарга ўргатади.Устоз доимо ўз шогирдларини ақлли, ўқимишли ва албатта одобли бўлишини орзу қилади.Устоз –ўқувчи шогирд учун мисоли кўзгу,ўқувчи ўша кўзгуга боқибоқ ўз аксини – қиёфасини кўради
Боғбон ва муаллим. Бу сўзларнинг замирида муштараклик бор. Ўқувчини ёш ниҳолга, муаллимни эса боғбонга қиёс қилишлари бежиз эмас, албатта. Боғбон борки, ниҳоллар ўсади, боғ гуллаб яшнайди. Ёшлар камолоти бўлса муаллимнинг таълим-тарбияси ва раҳнамолиги туфайлидир.
Агар ҳаёт бўстон эса, боғбон муаллим,
Агар ҳаёт карвон эса, сарбон муаллим.
Агар ҳаёт денгиз эса, гавҳар муаллим,
Агар ҳаёт олтин эса, заргар муаллим,
Агар ҳаёт узук эса, кўзи муаллим,
Агар ҳаёт шоир эса, сўзи муаллим.
Ўқитувчи доимо бир қадам олдинда юриши лозим. Aкс ҳолда унинг рол ўйнаган артистдан фарқи қолмайди. Болтабой отага хос энг муҳим фазилат-бу тиниб–тинчимаслик, ишбилармонлик, қаътиятлилик эди.У ўз олдига қўйган мақсадни амалга ошириш учун зарур бўлса, ҳукумат раҳбарлари қабулига кириш, адолат ва ҳақиқатнинг қарор топиши учун курашдан тоймаслик, шижоаткорликни ўзига шиор қилиб олган инсон эди.
Тадбиркор ,серғайрат устоз мактаб директори сифатида ҳам қатор савоб ишларни амалга оширди. Жумладан, унинг ташаббуси ва жонкуярлиги туфайли қишлоқ йўллари асфалтланди, халқнинг турмуш тарзи яхшиланди. Дарҳақиқат, Болтабой ота Aбдуллаев тириклик чоғида ўзига мангулик ҳайкалини ўрнатди. Яқинлари ва маҳалладошлари учун устознинг ҳаёт йўли ўрнак бўлиб келмоқда. Ота улкан бир боғ яратди. Йиллар ўтиб бу боғда дарахтлар ҳосил бера бошлади. Булар бир меваларки –уларнинг номи-меҳр-у муҳаббат, эзгулик ва фидоийлик тимсолларидир. Болтабой ота Абдуллаев Хива тумандаги 39-умумий ўрта таълим мактабига тамал тошини қўйди.Бу зиё маскани бугунги кунга келиб, янада юқори кўрсаткичларга эришмоқда ва зиё таратмоқда. Отанинг шогирди, фарзанди Aҳмеджон Aбдуллаев бугун ушбу жамоага бош.Отаси бошлаб берган ишни беками-кўст уддалаяпти.
Болтабой ота Aбдуллаев эзгу ва хайрли ишлари билан ўзига ҳайкал қўйиб кетган инсонлардан эди. У ўзининг 78 йиллик умрининг 40 йилини ёшлар таълим-тарбиясига бахшида қилди.Шунинг 10 йилини мактабга раҳбарлик қилди.Унинг қилган хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланган.Халқ таълими вазирлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси,вилоят ва туман хокимликларининг фахрий ёрлик ва ташаккурномалари билан мукофотланган.У халқ таълими аълочиси кўкрак нишони соҳиби бўлди.Ота том маънода қишлоқ ўқувчиларининг отаси эди десак янгилишмаймиз.Буни қишлоқдаги етти яшардан етмиш яшаргача бўлган инсонлар уни эътироф этишади. Халқнинг,эл-юртнинг бу инсон номига берган юксак эътибор ва эътирофи ҳар бир унвонданда залворли, буюкроқдир.

Ирода Панаева,
Хива туманидаги 39-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси,Халқ таълими аълочиси.

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan