Қўшкўпир туман Камбағаликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан мухтож шахсларни реабилитация техник воситалари ва протез ортопедия буюмлари билан таъминлаш, ногиронлар ва кексаларни бепул сиҳатгоҳ йўлланмалари билан таъминлаш, ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга “Пенсия” дастурий мажмуаси орқали бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат махсулотлари хамда гигиена товарлари ўрнига базавий хисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида қўшимча тўловлар тайинланди.
2023 йил май давомида РТВ маҳсулотлари билан таъминланганлар 3 дона электр юритмали ногиронлик аравачаси, 21 дона катталар ногиронлик аравачаси- 19 миллион 200 минг сўмлик, шундан хомийдан 2 дона 3 миллион сўмлик болалар ногиронлик аравачаси .2 дона 3 миллион 100 минг сўм, қўл ҳасса – 11 дона 216 минг сўмлик, тирсакли қўлтиқ таёқ 4 дона 2 жуфт 290 минг сўм қўлтиқ таёқ 6 дона, эшитиш мосламаси 5 дона 6 миллион сўм, 2 дона ходунок 1 миллион 500 минг сўм, протез ортопедия маҳсулотлари билан 2 одам 2 махсулот билан таъминландилар. 3 миллион 380 минг сўмлик реабилитация техник воситалари ва протез ортопедия маҳсулотлари билан таъминландилар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 18 февралдаги № 2302- сонли қарорига асосан хамда 2015 йил 10 августдаги № 237- сонли қарори бўйича ўзгалар парваришига мухтож бўлган ёлғиз кекса ногиронлар 38 нафарни ташкил килади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фаҳрийларининг моддий таъминотини яхшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада тақомиллаштириш тўғрисида”ги 2022 йил 8 июндаги ПҚ-274-сон қарорига асосан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга “Пенсия” дастурий мажмуаси орқали бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат махсулотлари хамда гигиена товарлари ўрнига базавий хисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида қўшимча тўловлар тайинланди.
2023 йил май ойи холати давомида 26 нафар якка-ёлғизларга 1 миллион 800 минг сўмлик бепул дори-дармонлар билан таъминланди. Ёлғиз кексаларга 3 миллион 520 минг сўмлик Нуроний жамгармаси ва хомийлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим- кечак берилди.
2023 йилда май холатига ногиронлар ва кексаларни бепул санатория курорт йўлланмалари билан таъминлаш бўйича фронт ортида хизмат қилганлардан 1 нафари , ёлғиз кексалардан 1 нафари, 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслардан 5 нафари, ёшга доир пенсионерлар 121 нафари май ойида 21 нафар жами 142 нафари сиҳатгоҳда дам олиш учун бепул йўлланма билан таъминландилар.
Донёр МАТЯҚУБОВ,
Қўшкўпир тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бош мутахассиси.