Болалар сили ва даволаш чоралари
Болалар сили ва даволаш чоралари

Болалар сили ва даволаш чоралари

327 marta ko'rildi

БОЛАЛАР СИЛИ ВА ДАВОЛАШ ЧОРАЛАРИ

Болалар сили ҳам катталардаги каби Кох таёқчалари таъсирида ривожланишига қарамай, клиник манзараси катталардан фарқ қилади. Болаларда, асосан, бирламчи силнинг клиник аломатлари рўёбга чиқади. Бола организмидаги ўсиш жараёнида рўй берадиган анатомик-физиологик ўзгаришлар, сил касаллигининг ўзига хос клиник манзарасига олиб келади. Кўпинча, болалар силида, бола организмининг умумий заҳарланиш белгилари локал ўзгаришлардан устун туради.
Бирламчи силнинг клиник манзарасига яқин ўртада кузатилган сил синамасига сезгирлик пайдо бўлиши, албатта лимфа тизимини қамраб олиши, кўпроқ бронх ва сероз пардаларнинг патологияда иштироки, организмда ўта таъсирчанлик (гиперсен-сибилизация) белгилари ривожланиши натижасида бутун организмга тарқалишига мойиллик (гематоген, бронхоген, лимфоген йўллар орқали), параспецифик реаксиялар (кератоконъюктивит, тугунли еритема, скрофулодерма), ўпка ва лимфа тугунларидаги сил жараёни ўзгаришида казеоз ҳосил бўлиши ва унинг кейинчалик оҳакланиши (калсинат) каби ўзгаришлар хос.
Кўпчилик болалар ва ўсмирларда бирламчи сил Манту синамаси натижаси бўйича топилади, чунки болада силга хос клиник белгилар фақат 6,7% ҳолатда рўёбга чиқади, бошқа ҳолларда белгиларсиз кечади. Лекин бирламчи силнинг дастлабки даври клиник белгиларсиз кечишига қарамай, иммунитетнинг Т ва В тизимида анча-мунча ўзгаришлар кузатилади, бу еса, ўз навбатида, бола организмида сил касаллиги ривожланишининг олдини олиш учун кимёвий профилактика ўтказишни тақозо қилади. Ҳозирги вақтда, болалардаги сил жараёни, БСЖ ваксинаси билан емлаш, қайта емлашни мажбуран кенг қўллаш туфайли, силнинг тарқалган (миллиар сил, сил менингити, казеоз зотилжам) турлари жуда кам учрайдиган бўлиб қолди, кўпроқ лимфа тизими зарарланади, холос.
Сил манзарасининг ўзгариши (патоморфози), болалар сили диагнозини қийинлаштиради, яъни томография, КТ, зонография асосидагина кўкрак ичи лимфа тугунларидаги кичик ўзгаришларни аниқлаш мумкин. Бироқ кейинги йилларда кузатилган сил епидемиологиясидаги салбий ўзгаришлар, болалардаги сил жараёни асоратли кечишининг клиник белгилари пайдо бўлишини кўрсатмоқда. Бирламчи сил асоратларига инфексион-аллергик, перифокал плеврит, бронхлар зарарланишига боғлиқ (сегмент, бўлакларни қамраган ателектаз) ўзгаришлар киради.
Умуман, болалар сили кечиши епидемиологик ҳолатга, бола организмидаги физиологик ўзгаришларга ва ниҳоят макроорга-низмнинг иммунбиологик хусусиятига боғлиқ. Шу туфайли, сил диагностикасида боланинг оиладаги шароитлари, ота-онасида сил бор-йўқлиги (мулоқотда яшаш), сил синамасига сезгирлик ва йиллар давомида унинг ўзгариши, БСЖ ваксинаси билан емлаш сифати, қўшимча бошқа касалликларнинг мавжудлиги, физиологик кечиш жараёни аломатларидаги ўзгаришлар катта аҳамиятга ега.
Ҳозирги даврда болалар сили, кўпинча, сил беморлар билан бирга яшайдиган, оилавий шароити ёмон ва БСЖ ваксинаси билан сифациз емланган, сил билан зарарланган, сурункали касалликлар натижасида иммунологик хусусиятлари сусайган, акселерация белгилари мавжуд болаларда кўпроқ ривожланиши тасдиқланган
Бизнинг вилоят фтизиатрия ва Пулмонология марказимизда ҳам болалар силига қарши профлактик тадбирлар олиб борилади.У ерда сил касаллигига чалинган болаларни даволаш йўлга қўйилган бўлиб,марказ шифокор ва хамширалари беморларда бўлаётган ўзгаришларни мунтазам кузатиб туришади.Беморларни даво муолажалари ва хушмуомалалик билан даволаш чораларини кўришади.
Дилафрўз САПАРБОЕВА,
Хоразм вилоят фтизиатрия ва Пулмонология маркази 4-бўлим ҳамшираси

Ulashing:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan